Latest news

10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  0 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  1 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  3 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2

"Олимпик" қишки "пауза"да қандай ўзгарди? News

"Олимпик" қишки "пауза"да қандай ўзгарди?

Championat.Asia муаллифи Эмиль Бекмуҳаммедов "Олимпик" ҳақида энг муҳим маълумотларни, аниқроғи, клубдаги қишки "пауза"да бўлган ўзгаришларни жамлади.

Таркибдаги ўзгаришлар

"Олимпик" таркибидаги асосий ўзгаришлар ҳимоя чизиғида рўй берди. Мавсумлар оралиғида жамоани беш ҳимоячи тарк этди. Улар орасида Достон Турсунов, Жавоҳир Жўраев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Жалолиддин Содиқов бор. Уларнинг ўрнига Одил Абдумажидов (ижара), Искандар Бўсинов ва Аҳмадулло Муқимжонов келишди.

Шунингдек, "Бунёдкор"га йўл олган, аммо Бошковичнинг истеъфосидан сўнг Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Владимир Назаровнинг ҳам кетишини қайд этиш керак.

Жамоа ҳужум чизиғини ҳам кучайтирди. Олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Жасур Жалолиддинов янги мавсум Тимур Кападзе қўл остида ўйнайди – у "Локомотив"дан ижара асосида ўтди. Клуб ундан ташқари ҳужумчилар Рустам Азимов ва Азамат Абдурашидов билан шартнома имзолади.


Йиғиндаги натижалар

Тимур Кападзе икки таркиб учун Туркияда қишки йиғинларни ўтказди: "Олимпик" ва 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси. "Олимпик" ўйинчиларининг бир қисми олимпия терма жамоаси йиғинида ҳам иштирок этишди. "Олимпик"нинг назорат баҳсларига келса, улар саккизта ўйин ўтказишди, улардан фақатгина иккитасида ғалабага эришилди.

"Олимпик" - "Шериф" (Молдова) - 1:2

"Олимпик" - "Велес Мостар" (Босния ва Герцеговина) - 2:1

"Олимпик" - Иордания U-20 - 0:2

"Олимпик" - "Отетул Галац" (Руминия) - 1:1

"Олимпик" - "Арсенал Тула" (Россия) - 2:4

"Олимпик" - "Динамо" (Россия) 0:1

"Олимпик" - "Валмиера" (Латвия) - 2:3

"Олимпик" - "Алай" (Қирғизстон) - 4:0


Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

Сервер Жепаров клубга бош мураббий ёрдамчиси сифатида қўшилди. Шунингдек, клубдан ўтган мавсум U-19 жамоасида фаолият юритган мураббий Акмал Холматовнинг кетганини ҳам қайд этиш керак. У янги мавсум "Бухоро" мураббийлар штабида иш бошлайди.


Қўшимча маълумот

Руслан Жиянов мавсумлар оралиғида Россиянинг "Пари НН" клуби билан шартнома имзолади, аммо клубларнинг келишувига кўра, у мавсум сўнггига қадар "Олимпик"да ҳаракат қилади.

"Олимпик" лигадаги энг ёш таркибга эга. Ўйинчиларнинг ўртача ёши – 20,7 ёш.

Тимур Кападзе 2022 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланди. У "Олимпик" бош мураббийи сифатида Суперлигадаги дебют мавсумдаёқ жамоанинг олтинчи ўринни эгаллашини таъминлади.


Эмиль Бекмуҳаммедов тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика