Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Ўлимга ўхшайди... News

Ўлимга ўхшайди...

"Нефтчи"га қарши учрашув "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатларидаги 606-ғалабага айланиб кетди.

Ўйин тақдирини яна ўша футболчи ҳал қилди. Дастлабки таассуротларнинг "айтишича", Драган қаторасига 4-марта Суперлига "снайпери"га айланиб, ўз рекордни яхшилаб қўйиш учун асосий даъвогар бўлади. 

Самарқандда ҳисобни очган ҳам, Суперкубокни "Пахтакор"га олиб берган ҳам у эди. Эътибор берилса, Сергеев ва Машарипов кетганидан кейин "шерлар"нинг ўйини тамоман Черанга боғланиб қолди. Гап ҳужумларни бошлаш ёки ўйин қуриш ҳақидагина эмас. Натижага бевосита таъсир қиладиган зарбалар ҳам айнан Драганга тегишли бўлиб қоляпти. Агар сербиялик футболчи 2021 йилги мавсумда "Пахтакор"га олиб берган очколар (17) ҳисобдан чиқарилса,  "шерлар" мусобақа жадвалининг 6-поғонасига тушиб кетар эди.

Охирги 1 йилга эътибор қаратсак, Драган Суперлигада 8 (+ 2та Суперкубок) ўйин тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қилгани кўриняпти. "Пахтакор" тўлиқ қуролсизлантирилишига қарамай, рақиб жамоа ҳар гал Черан қаршисида ожиз қолаверган. Худди ўлимга чора топилмаганидек, Драганни тўхтатиш ҳам имконсиз эди ўша ўйинларда...

Футболимиз тарихидаги энг яхши легионерлар ҳақида сўралса, кўплар Ривалдо, Холматов ёки Геворкянни айтади. Аслида бунга жавобан бемалол Драган Черанни кўрсатса бўлади. 

ФАКТ:  

- Сербиялик футболчи сўнгги 3 йилда Термизнинг "Сурхон" клубига нисбатан кўпроқ тўп киритган (62>61).

- У 2020 йилги мавсумда "Бухоро", "Андижон", "Сурхон" ва "Қизилқум" жамоаларининг тўлиқ таркибидан кўпроқ гол урган эди.

- Драган қаторасига 3 марта Ўзбекистон чемпионати "бомбардир"ига айланган тарихдаги ягона футболчи!

Биласизми, бу дунёда ўлим ва Драган Черандан қочиш мутлақ имконсиз. Чунки у қаршисига чиққан ҳаммани жазолайди. Футболчи Суперлиганинг барча жамоалари (19) дарвозасига йўл топа олган (Черан тепган тўплардан энг кўп азият чеккан клуб — "Бухоро", 12 марта). 

3-турдаги "Олимпик" эса Драган учун 20-рақиб ҳисобланади. Қизиқарли томони, агар Черан 16 март куни Владимир Назаров дарвозасини ишғол қилса, бу сербиялик футболчи учун Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 100-голга айланади.

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Author :
Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика