Latest news

07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  147 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29

Олий лига қалдирғочлари ёхуд бу йил дебютини ўтказган посбонлар ҳақида News

Олий лига қалдирғочлари ёхуд бу йил дебютини ўтказган посбонлар ҳақида

Олий лига якунларига тўхталар эканмиз, эътиборимизни жорий мавсумда элитада дебютини ўтказган посбонларга қаратиб ўтишни лозим топдик.
Зеро дарвозабон – ярим жамоадир. Улар қуйидагилардир.  

Акмал Ортиқов – “Олмалиқ”
Наманганлик Акмал Ориқов ўтган йили биринчи лигада фаолият юритганди. Аниқроғи Уйчининг “Хотира-79” жамоасида ўзини кўрсатган голкипер Игорь Шквириннинг эътиборига тушди. 27 ёшли посбон йил бошида олий лига жамоасининг рўйхатидан ўтказилди. Янги жамоасида у Мақсатмурод Шомуродов ва Умид Хониқулов сингари ўзидан бирмунча тажрибали бўлган ҳамкасблари билан жиддий рақобатга дуч келди.

Аввалига ёшлар лигасида ўзини кўрсатган холда шу орқали асосий жамоада ҳам майдонга туша бошлади. Ортиқов 14-турга келиб олий лигада дебютини ўтказди. Бекободда “Металлург”га қарши баҳсда Шквирин дарвозани айнан Акмалга ишониб топширди. Лекин мазкур учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва шу тариқа наманганлик дарвозабоннинг илк учрашуви омадсиз якунланди. Умумий олганда Ортиқов бу йил асосий таркибда 7 бор майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади. Ушбу баҳғларнинг иккитасида қуруқ серия қайд этган бўлса, ўз дарвозасидан жами 9та гол ўтказиб юборган. Кўрамиз Акмални келаси мавсум “Олмалиқ” мураббийлари жамоада олиб қолармикин.  

Сарвар Каримов – “Локомотив”
Ёшлар терма жамоамиз сафида ишончли ўйинлари билан ўзини кўрсата олган Сарвар Каримов ҳам бу йил олий лигада дебютини ўтказди. 1996 йилда таваллуд топган дарвозабон Игнатий Нестеров ва Темур Жўраев сингари маҳоратли посбонлар билан тенгма-тенг ишлади ва жиддий рақобатга қарамай Вадим Абрамовда илиқ таассурот қолдира олди. “Темирйўлчилар” устози 25-турга келиб, таваккал қилди шекилли “Нефтчи”га қарши баҳсда дарвозани Каримовга ишониб топширди. Сарвар ушбу ўйинда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Лекин унинг илк учрашуви омадли якун топди.

Чемпионатнинг сўнгги турида эса Вадим Абрамов дарвозабонлардан Темур Жўраевга ишонч билдирди. Яқинда “Локомотив”нинг биринчи рақамли посбони Нестеровга “Шўртан” қизиқаётгани ҳақида хабарлар урчий бошлади. Эхтимол Игнатий ҳақиқатдан ҳам ғузорликлар сафига кўчиб ўтса, шунда Сарвар Каримовга йўл очилар. Буни вақт кўрсатади.

Сергей Смородин – “Андижон”
Чемпионатнинг сўнгги турида “Андижон”нинг иқтидорли дарвозабони Сергей Смородин ҳам элитада дебют учрашувини ўтказди. Айтиш керакки, ушбу дарвозабон икки мавсумдан буён андижонликлар билан бирга. Жорий чемпионат мобайнида асосан Темур Ғаниев ва Муҳиддин Худоёров соясида қолиб кетган 20 ёшли посбон “Нефтчи”га қарши баҳсда бошланғич таркибдан жой олди. Гарчи илк учрашуви бўлсада, Смородин шу куни одатдагидек ҳаракат қилди ва ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Қўқонда кечган учрашувда Сергей ўз дарвозасидан битта тўп ўтказиб юборди. Лекин унинг ҳали ҳаммаси олдинда. Билишимизча Смородинга олий лиганинг бир қатор жамоаларидан қизиқишлар бўлаётган экан. 

Шунингдек хорижлик посбон Юрий Петар Денчев ҳам бу йил олий лигамизда илк мавсумини ўтказганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Болгариялик голкипер “Навбаҳор” таркибига иккинчи даврада келиб, Дониёр Усмонов ва Хуршид Хўжаев сингари ҳамкасбларини захирага ўтказиб қўйди. Демак 25 ёшли футболчи мураббийларнинг ишончини қозонган.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика