Latest news

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Олий Лига ҳакамлари Туркияда амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар News

Олий Лига ҳакамлари Туркияда амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар

Олий Лига ўйинларини бошқариб борадиган ҳакам ва лайнсменлар айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум олдидан ўқув йиғинини ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Туркиядаги ўқув йиғини давомида ўзбекистонлик реферилар бир қатор ўртоқлик турнирлари ва назорат учрашувларида ҳакамлик қилмоқдалар ва бу билан амалий имтиҳонлардан ўтомоқдалар. Кеча, Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг айримдарини ўзбекистонлик реферилар бошқариб боришди.

Жумладан, ФИФА рефериси Мурод Муҳамедов Руминиянинг «Брашов» ҳамда Болгариянинг «Монтана» клублари ўртасидаги ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаган бўлса, ФИФА рефериси Олим Толибжонов «Кубань» (Россия) ҳамда «Висла» (Польша) учрашувини бошқариб борди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Олий Лигасида фаолият кўрсатадиган ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда 11 январгача амалий машғулот ўтказадилар. Ушбу йиғинда иштирок этаётган ҳакамлар ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган ўртоқлик ўйинларини бошқарган ўзбекистонлик ҳакамлар рўйхати:

Ўртоқлик учрашувлари.
5 февраль. Анталия, Туркия.
«Брашов» (Руминия) - «Монтана» (Болгария)
Бош ҳакам:
Мурод Муҳамедов
Лайнсменлар: Олим Абдувосилов, Расул Фозилов
Захира ҳаками: Бахтиёр Намозов

«Кубань» (Россия) - «Висла» (Польша)
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов
Лайнсенлар: Жаҳонгир Саидов, Санжар Шоюсупов
Захира ҳаками: Темур Тўхтасинов.

«Лех» (Польша) - «Левски» (Болгария)
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Лайснменлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов
Захира ҳаками: Рустам Бобомуродов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика