Latest news

15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  2 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

Олег Тюлькин: "Машъал" ўйинимизни яхши ўрганган экан" News

Олег Тюлькин: "Машъал" ўйинимизни яхши ўрганган экан"

«Динамо» - «Машъал» (0:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Ҳар икки жамоа учун ҳам оғир баҳс бўлди. Қатор имкониятларни юзага келтирган бўлсакда, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб ўйинимизни яхши ўрганган экан, ҳимояда барқарор ўйин намойиш этди. Бугун ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Шунга қарамай, ўйингоҳда бизни қўллаб-қувватлашдан чарчамаётган мухлисларимизга раҳмат дейман.

- Жамоа сардори Акмал Бозоров, шунингдек Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Михаил Наумовларнинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Афсуски, жароҳат уларга панд бермоқда. Шу боис майдонга тушира олмаяпмиз.

- Олдинда «Машъал»га қарши кубок баҳси кутиб турибди…

- Ушбу баҳсга ҳам пухта тайёргарлик кўришга интиламиз. Кубок учрашувида керакли натижа қайд этиш муҳим. Ҳар икки жамоа учун ҳам оғир бўлади ушбу баҳслар.

- Беш кун ичида футболчилар тикланишга улгуришадими?


- Айни дамда рақибимиз ҳам биздек вазиятда. Шундай экан, жисмоний ҳолатни тезроқ тиклашга интиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика