Latest news

20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:1 (матнли трансляция)  2 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  6 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  22 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  12 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  4 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  50

Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Сурхон” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Сурхон” — “Пахтакор” учрашувининг 76-дақиқасида “Сурхон” жамоаси футболчиси Кирилл Колесниченко ўйин қоидасини жиддий бузиб, рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Кирилл Колесниченкога 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Сўғдиёна” — “Шўртан”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Шўртан” учрашувининг 83-дақиқасида “Шўртан” футболчиси Сардор Саъдуллаев рақиб футболчисининг оёғининг таг қисмини босиб кетгани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Саъдуллаевга 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Динамо” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Динамо” — “Қизилқум” учрашувидан сўнг ҳакамлар тунелга кириш вақтида “Қизилқум” жамоаси ходими Замон Ризаев жиддий тарзда ҳақорат қилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Замон Ризаевга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Шўртан”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Шўртан” учрашувининг 6-дақиқасида “Шўртан” футболчиси Жўрабек Маннонов ўйин қоидасини жиддий бузиб, рақиб футболчисининг қорин қисмига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жўрабек Манноновга 2 та ўйинга четлаштириш чоралари қўлланилди.


ОКМК — “Нефтчи”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги ОКМК — “Нефтчи” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган бўлса-да, ОКМК клуби хавфсизликни етарли даражада таъминламаган, бегона шахсларнинг КТС (кўчма телевизион стансияси) ҳудудига кириб олган ва лицензиясиз кўплаб одамлар техник ҳудудда ҳаракатланган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ОКМК клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Сурхон” — “Сўғдиёна” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 18.6-бандида клуб бош мураббийи учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши шарт. Учрашув тугаганидан кейинги 15 дақиқа оралиғида мағлуб бўлган ёки меҳмон жамоа биринчи бўлиб матбуот анжуманига таклиф этилиши белгиланган бўлса-да, учрашувдан сўнг “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Февзи Давлетовга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” — “Хоразм”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Хоразм” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 17.13-бандига мувофиқ клуб мезбон мақомида ўтказадиган ҳар қандай расмий учрашувида фақатгина мавсум учун танланган уй либосида майдонга тушиши талаб этилади. Лига мезбон клубнинг уй либоси рангидан келиб чиқиб, учрашув олдидан меҳмон мақомидаги клуб учун либос рангини белгилашга ҳақли бўлса-да, учрашувда “Навбаҳор лочинлари” жамоаси уй учрашувида меҳмон либосида, “Хоразм” жамоаси эса уй учрашувлари либосида майдонга чиққан. Бу билан ҳар икки жамоа мусобақаларни ўтказиш бўйича талабларга риоя қилмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Навбаҳор лочинлари” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Хоразм” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


 “Нефтчи” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сўғдиёна” учрашувининг 80-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси мураббийи Улуғбек Боқиев рақиб жамоаси футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган. Шунингдек, “Нефтчи” жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳам рақиб жамоа мураббийини провокацион ҳаракатлар билан ҳақорат қилиб тартибсизлик келтириб чиқарган. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович рақиб жамоа футболчисига тўпни қўпол ва провокацион тарзда узатгани норозиликка сабаб бўлган. Шу вақт “Нефтчи” жамоаси футболчиси Элдор Суюнов трибунадан техник зонага тушиб, рақиб жамоа мураббийини ҳақорат қилиб провокацион ҳаракатлар қилган ва оқибатда оммавий тартибсизлик юзага келган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Боқиевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Денис Иванковга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Элдор Суюновга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” — “Машъал”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Бухоро” — “Машъал” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.22-бандида учрашув қайдномасига киритилган расмий шахс кўксида техник зонага киришга рухсат берувчи лицензия бўлиши талаб этилган бўлса-да, учрашув комиссари огоҳлантиришига қарамасдан “Бухоро” жамоаси расмийлари Виктор Карпенко ва Санъат Бомуротовлар лицензия тақмасдан техник зонада ҳаракатланишган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Виктор Карпенкога (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Санъат Бомуротовга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Динамо” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Динамо” — “Сурхон” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.22-бандида учрашув қайдномасига киритилган расмий шахс кўксида техник зонага киришга рухсат берувчи лицензия бўлиши талаб этилган (бош мураббий бундан мустасно) бўлса-да, учрашув давомида “Сурхон” жамоаси ёрдамчи мураббийи Станислав Кудряшов рухсат этувчи лицензияни тақмасдан техник зонада ҳаракатланган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Станислав Кудряшовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон” — “Нефтчи”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Андижон” — “Нефтчи” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.15-бандида учрашув давомида овоз кучайтиргич орқали эълон қилинадиган ҳар қандай хабар ёки сигнал Лига комиссари билан келишилган бўлиши талаб этилган бўлса-да, учрашув давомида “Андижон” жамоаси сухандони Лига томонидан тақдим этилган сухандон йўриқномасига амал қилмаган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 

“Динамо” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Динамо” — “Сурхон” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.15-бандида учрашув давомида овоз кучайтиргич орқали эълон қилинадиган ҳар қандай хабар ёки сигнал Лига комиссари билан келишилган бўлиши талаб этилган бўлса-да, учрашув давомида “Динамо” жамоаси сухандони Лига томонидан тақдим этилган сухандон йўриқномасига амал қилмаган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Динамо” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Навбаҳор”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Навбаҳор” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.18-бандига мувофиқ  мезбон клуб стадион билан келишган ҳолда расмий учрашувни телетрансляция қилиш ҳамда ВАР тизими узилишларсиз ишлашини таъминлаш учун тезлиги энг камида 100 мбит/с дан бўлган ҳамда мазкур тармоқлардан Лига талабига кўра телетрансляциялар ҳамда ВАР техникаларидан бошқа манбалар фойдалана олмайдиган 2 та бир-биридан алоҳида интернет тармоғи тақдим этиши шарт. Расмий учрашув давомида интернет тармоғидаги ҳар қандай узилиш сабаб жонли эфир ёки трансляция билан боғлиқ муаммонинг келиб чиқишига бевосита мезбон клуб жавобгар ҳисобланган бўлса-да, учрашувда “Қизилқум” жамоаси стадионда интернет тармоғи билан таъминламагани сабабли махсус платформа трансляцияси амалга ошмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Қизилқум” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — “Динамо”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Шўртан” — “Динамо” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.18-бандига  мезбон клуб стадион билан келишган ҳолда расмий учрашувни телетрансляция қилиш ҳамда ВАР тизими узилишларсиз ишлашини таъминлаш учун тезлиги энг камида 100 мбит/с дан бўлган ҳамда мазкур тармоқлардан Лига талабига кўра телетрансляциялар ҳамда ВАР техникаларидан бошқа манбалар фойдалана олмайдиган 2 та бир-биридан алоҳида интернет тармоғи тақдим этиши шарт. Расмий учрашув давомида интернет тармоғидаги ҳар қандай узилиш сабаб жонли эфир ёки трансляция билан боғлиқ муаммонинг келиб чиқишига бевосита мезбон клуб жавобгар ҳисобланган, бўлса-да, учрашувда “Шўртан” жамоаси стадионда интернет тармоғи билан таъминламагани сабабли махсус платформа трансляцияси амалга ошмаган

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Шўртан” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


ОКМК — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашувининг 61-дақиқасида ОКМК жамоаси футболчиси Али Абдураҳмонов тўпсиз вазиятда рақиб футболчисининг юзига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Али Абдураҳмоновга (ОКМК) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашувининг 78-дақиқасида захирага олинган ОКМК жамоаси футболчиси Рубен Санчез учрашувнинг 90+8-дақиқасида рухсациз майдонга тушган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рубен Санчезга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.30-бандига мувофиқ, учрашув вақтида клуб расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга техник зонада футболчиларга кўрсатма бериш учун рухсат этилади. Бунда бош мураббий чет эл фуқароси бўлиб, футболчилар билан мулоқот учун таржимон ёрдами зарур бўлса, бош мураббий кўрсатма беришда таржимондан фойдаланишга ҳақли этиб белгиланган, бўлса-да, ОКМК жамоаси мураббийи Хайрулла Каримов учрашув мобайнида давомий тарзда туриб кўрсатмалар берган ва захира ҳакамига эътироз билдирган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хайрулла Каримовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Элдор Адҳамов ҳамда 90+3-дақиқасида Илҳом Абдуғаниев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элдор Адҳамовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Илҳом Абдуғаниевга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қўқон-1912” — “Хоразм”

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Қўқон-1912” — “Хоразм” учрашувининг 50-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Рустамжон Абдухамидов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рустамжон Абдухамидовга (“Хоразм”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Машъал” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Машъал” — “Сурхон” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Машъал” жамоаси футболчиси Умиджон Хамроев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Умиджон Хамроевга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Андижон” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Дилшодбек Мисиралиев ҳамда 90+4-дақиқасида Муҳаммадюсуф Собиров ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дилшодбек Мисиралиевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Муҳаммадюсуф Собировга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Андижон” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Насаф” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Насаф” — “Қизилқум” учрашувининг 70-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Файзуллобек Жуманқўзиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Файзуллобек Жуманқўзиевга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — “Динамо”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Шўртан” — “Динамо” учрашувининг 18-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Дониёржон Нарзуллаев симуляция қилгани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дониёржон Нарзуллаевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Сурхон” — “Пахтакор” учрашувининг 90+6-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Ўринбоевга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қўқон-1912” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Қўқон-1912” — ОКМК учрашувининг 86-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Бахтиёржон Қосимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бахтиёржон Қосимовга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Қўқон-1912” — ОКМК учрашувининг 90+1-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Шаҳзод Акрамов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзод Акрамовга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” — “Хоразм”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Хоразм” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Умиджон Эргашев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Умиджон Эргашевга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Сурхон” — “Сўғдиёна” учрашувнинг 90-дақиқасида “Сурхон” жамоаси мураббийи Станислав Кудряшов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Станислав Кудряшовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Сурхон” — “Сўғдиёна” учрашувининг 20-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Люпчо Дориев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Люпчо Дориевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Шўртан” — “Андижон”  учрашувининг 90+3-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Олег Зотеев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Олег Зотеевга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 45+10-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Бобурбек Йўлдошев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ  карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бобурбек Йўлдошевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 75-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Алишер Одилов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ  карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алишер Одиловга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Пахтакор”

Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Пахтакор” учрашувининг 69-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Никола Кумбурович ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ  карточка олган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Никола Кумбуровичга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна” — “Бухоро”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Бухоро” учрашувининг 59-дақиқасида “Бухоро” жамоаси футболчиси Фране Икич ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ  карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фране Икичга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” — “Қўқон-1912”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Қўқон-1912” учрашувининг 64-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Алишер Одилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алишер Одиловга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор” — “Хоразм”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Хоразм” учрашувининг 62-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Муродбек Бобожонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муродбек Бобожоновга (Хоразм) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Машъал” — “Бунёдкор”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Машъал” — “Бунёдкор” учрашувининг 28-дақиқасида “Машъал” жамоаси футболчиси Самандар Очилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самандар Очиловга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Ўзбекистон кубоги

“Замин” — “Андижон ФА”

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги “Замин” — “Андижон ФА” учрашувининг 85-дақиқасида “Замин” футболчиси Диёрбек Тожиев ўйин қоидасини жиддий бузиб, рақиб футболчисининг оёғини атайлаб босгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёрбек Тожиевга 3 та ўйинга четлаштириш чоралари қўлланилди.


“Замин” — “Андижон ФА”

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Замин” — “Андижон ФА” учрашувида “Биринчи лига регламенти”нинг 13.15-бандида жамоа ҳамда стадион учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъул ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, “Замин” жамоаси учрашув комиссари хонасида компютер ва принтер билан таъминламаганлиги учрашув комиссари ишига монелик қилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Замин” клубига жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Лочин”

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги “Сурхон” — “Лочин” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 18.6-бандида клуб бош мураббийи учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши шартлиги, учрашув тугаганидан кейинги 15 дақиқа оралиғида мағлуб бўлган ёки меҳмон жамоа биринчи бўлиб матбуот анжуманига таклиф этилиши белгиланган бўлса-да, учрашувдан сўнг “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этмаган ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Февзи Давлетов (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Пролига

“Олимпик” — “Фарғона ДУ”

Пролига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Олимпик” — “Фарғона ДУ” учрашувининг 88-дақиқасида “Фарғона ДУ” футболчиси Ибоджон Абелфазов рақиб футболчисининг кўкрак қисмига боши билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ибоджон Абелфазовга 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Олимпик Мобиуз” — “Арал”

Пролига чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” — “Арал” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Арал” жамоаси футболчиси Бобурбек Фарҳадов ўйин қоидасини жиддий тарзда бузиб, ўйин тўхтаб турган пайтда рақиб жамоа футболчиси оёғини қасддан босганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бобурбек Фарҳадовга (Арал) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Локомотив” — “Олимпик Мобиуз”

Про лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Локомотив” — “Олимпик Мобиуз” учрашувининг 20-дақиқасида “Локомотив” жамоаси мураббийи Самвел Бабаян ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самвел Бабаянга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Мухриддин Зоировга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Биринчи лига

“Дўстлик” — “Локомотив БФК”

Биринчи лига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Дўстлик” — “Локомотив БФК” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Дўстлик” футболчиси Адҳамжон Баҳодиров ёрдамчи ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Адҳамжон Баҳодировга 3 та ўйинга четлаштириш чоралари қўлланилди.


“Локомотив БФК” — “Навбаҳор-фарм”

Биринчи лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Локомотив БФК” — “Навбаҳор-фарм” учрашувининг 34-дақиқасида “Навбаҳор-фарм” жамоаси футболчиси Камронбек Неъматжонов ўйин қоидасини жиддий тарзда бузган, тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисини юзига тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Камронбек Неъматжоновга (Навбаҳор-фарм) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Насаф-фарм” — “Бухоро Академия”

Биринчи лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Насаф-фарм” — “Бухоро Академия” учрашувининг 6-дақиқасида “Насаф-фарм” жамоаси футболчиси Санжар Уралов ўйин қоидасини жиддий тарзда бузган, тўп учун курашда оёғи билан рақиб футболчисини оёғини босгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Санжар Ураловга (Насаф-фарм) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Оқтепа” — “Бунёдкор-фарм”

Биринчи лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Оқтепа” — “Бунёдкор-фарм” учрашувида, “Биринчи лига регламенти”нинг 13.15-бандида белгиланган талабга мувофиқ, мезбон клуб учрашувдан сўнг 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага рақамли форматдаги видеоёзувни тақдим этиши шарт бўлгани ҳолда, “Оқтепа” жамоаси ушбу видеоёзувни тақдим этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Оқтепа” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Каттақўрғон” — “Қумқўрғон”

Биринчи лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Каттақўрғон” — “Қумқўрғон” учрашувида “Биринчи лига регламенти”нинг 13.15-бандида белгиланган талабга мувофиқ, мезбон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага учрашувнинг рақамли шаклдаги видеоёзувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шарт бўлса-да, “Каттақўрғон” жамоаси ушбу видеоёзувни тақдим этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Каттақўрғон” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Жиззах ФА” — “Тошкент ВФА”

Биринчи лига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Жиззах ФА” — “Тошкент ВФА” учрашувида “Биринчи лига регламенти”нинг 13.15-бандида, мезбон клуб ва вазиятдан келиб чиқиб меҳмон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага учрашувнинг рақамли шаклдаги видеоёзувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шарт бўлса-да, учрашувдан сўнг “Жиззах ФА” жамоаси учрашув видео ёзувини тақдим этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Жиззах ФА” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Замин” — “Оқтепа”

Биринчи лига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Замин” — “Оқтепа” учрашувида “Биринчи лига регламенти”нинг 13.1-бандида футбол жамоаси регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланган, бўлса-да, учрашув давомида ўйинга алоқаси бўлмаган лицензиясиз одамлар ҳаракатлангани ва “Замин” футбол клуби томонидан учрашувда жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлиги лозим даражада таъминланмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Замин” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 

U-21 чемпионати

ОКМК U21 — “Нефтчи U21”

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Нефтчи” U-21 учрашувининг 85-дақиқасида “Нефтчи” U-21 футболчиси Муҳаммадзиё Адҳамжонов ўйин қоидасини жиддий бузгани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадзиё Адҳамжоновга 2 та ўйинга четлаштириш чоралари қўлланилди.


“Бунёдкор” U-21 — “Навбаҳор” U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бунёдкор” U-21 — “Навбаҳор” U-21 учрашувининг 87-дақиқасида “Навбаҳор” U-21 жамоаси шифокори Баҳодирхўжа Ғаниев ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Баҳодирхўжа Ғаниевга (Навбаҳор U-21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.


“Бухорo” U-21 — “Динамо” U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро” U-21 — “Динамo” U-21 учрашувининг 62-дақиқасида “Динамо” U-21 футболчиси Абдулаҳаджон Ҳошимов бурчак тўпи узатилиши вақтида рақиб ўйинчисига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулаҳаджон Ҳошимовга 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) жазоси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро” U-21 — “Динамо” U-21 учрашувининг 90+6-дақиқасида “Динамо” U-21 футболчиси Ғолибжон Одилов ўйин қоидасини жиддий бузганлиги учун, тўп учун курашда енгилган футболчининг оёғига қасддан икки оёғи билан сакрагани сабабли майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ғолибжон Одиловга 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима чоралари қўлланилди.


“Сўғдиёна” U-21 — “Андижон” U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Сўғдиёна” U-21 — “Андижон” U-21 учрашувининг 73-дақиқасида “Андижон” U-21 жамоаси футболчиси Абубакир Ашуров ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абубакир Ашуровга (Андижон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор U-21” — “Шўртан U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Пахтакор U-21” — “Шўртан U-21” учрашувининг 73-дақиқасида “Пахтакор U-21” жамоаси футболчиси Абдушукур Маҳаматов симуляция қилгани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдушукур Маҳаматовга (Пахтакор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Пахтакор U-21” — “Шўртан U-21” учрашувининг 60-дақиқасида “Шўртан U-21” жамоаси футболчиси Сарвар Мирзаев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сарвар Мирзаевга (Шўртан U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21” учрашувининг 62-дақиқасида “Навбаҳор U-21” жамоаси футболчиси Асадбек Жўрабоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асадбек Жўрабоевга (Навбаҳор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21” учрашувининг 60-дақиқасида “Навбаҳор U-21” жамоаси футболчиси Шерзодбек Абдулбориев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзодбек Абдулбориевга (Навбаҳор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Навбаҳор U-21” — “Бухоро U-21” учрашувининг 20-дақиқасида “Бухоро U-21” жамоаси футболчиси Маҳмуд Жўрабоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Маҳмуд Жўрабоевга (Бухоро U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Насаф U-21” — “Қизилқум U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Насаф U-21” — “Қизилқум U-21” учрашувининг 72-дақиқасида “Насаф U-21” жамоаси футболчиси Баҳодир Ҳалилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Баҳодир Ҳалиловга (Насаф U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Насаф U-21” — “Қизилқум U-21” учрашувининг 74-дақиқасида “Насаф U-21” жамоаси футболчиси Диёрбек Абдуназаров ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёрбек Абдуназаровга (Насаф U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор U-21” — ОКМК U-21

U-21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Бунёдкор U-21” — ОКМК U-21 учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК U-21 жамоаси футболчиси Хумоюншох Сайётов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хумоюншох Сайётовга (ОКМК U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Хоразм U-21” — “Насаф U-21

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Хоразм U-21” — “Насаф U-21” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Насаф U-21” жамоаси футболчиси Жавоҳир Убайдуллаев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Убайдуллаевга (Насаф U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


ОКМК U-21 — “Андижон U-21

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Андижон U-21” учрашувининг 81-дақиқасида “Андижон U-21” жамоаси футболчиси Абдурахмон Комилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурахмон Комиловга (Андижон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Андижон U-21” учрашувининг 82-дақиқасида “Андижон U-21” жамоаси футболчиси Моҳирбек Комилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Моҳирбек Комиловга (Андижон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум U-21” — “Навбаҳор U-21

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Қизилқум U-21” — “Навбаҳор U-21” учрашувининг 58-дақиқасида “Навбаҳор U-21” жамоаси футболчиси Шерзод Ғуломжанов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзод Ғуломжановга (Навбаҳор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи U-21” — “Сўғдиёна U-21

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Нефтчи U-21” — “Сўғдиёна U-21” учрашувининг 71-дақиқасида “Нефтчи U-21” жамоаси футболчиси Шохрухбек Ёқубжонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шохрухбек Ёқубжоновга (Нефтчи U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Нефтчи U-21” — “Сўғдиёна U-21” учрашувининг 53-дақиқасида “Сўғдиёна U-21” жамоаси футболчиси Абдулатиф Кудратов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ  карточка олган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулатиф Кудратовга (Сўғдиёна U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон U-21” — “Сўғдиёна U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Сурхон U-21” — “Сўғдиёна U-21” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Сўғдиёна U-21” жамоаси футболчиси Али Жўрамуродов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ  карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Али Жўрамуродовга (Сўғдиёна U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қўқон-1912 U-21” — “Насаф U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қўқон-1912 U-21” — “Насаф U-21” учрашувининг 76-дақиқасида “Насаф U-21” футболчиси Самандар Тоиров ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самандар Тоировга (“Насаф U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қўқон-1912 U-21” — “Насаф U-21” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Қўқон-1912 U-21” футболчиси Абдулла Собиров ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулла Собировга (“Қўқон-1912 U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


"Андижон U-21” — “Нефтчи U-21

U-21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Андижон U-21” — “Нефтчи U-21” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Андижон U-21" футболчиси Асатилла Ғайратиллаев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асатилла Ғайратиллаевга (“Андижон U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор U-21” — “Хоразм U-21

U-21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Навбаҳор U-21” — “Хоразм U-21” учрашувининг 28-дақиқасида “Хоразм U-21” футболчиси Равшонбек Султонов ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Равшонбек Султоновга (“Хоразм U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Навбаҳор U-21” — “Хоразм U-21” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Хоразм U-21” футболчиси Данила Ежов ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Данила Ежовга (“Хоразм U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро U-21” — “Динамо U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро U-21” — “Динамо U-21” учрашувининг 28-дақиқасида “Динамо U-21” футболчиси Ойбек Хамроқулов ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Хамроқуловга (“Динамо U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро U-21” — “Динамо U-21” учрашувининг 52-дақиқасида “Динамо U-21” футболчиси Воҳиджон Оқбўтаев ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Воҳиджон Оқбўтаевга (“Динамо U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бухоро U-21” — “Динамо U-21” учрашувининг 56-дақиқасида “Бухоро U-21” футболчиси Алберт Нуруллаев ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алберт Нуруллаевга (“Бухоро U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор U-21” — “Навбаҳор U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бунёдкор U-21” — “Навбаҳор U-21” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Бунёдкор U-21” футболчиси Бобурбек Ёрбеков ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бобурбек Ёрбековга (“Бунёдкор U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Бунёдкор U-21” — “Навбаҳор U-21” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Навбаҳор U-21” футболчиси Озодбек Марупов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Озодбек Маруповга (“Навбаҳор U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


ОКМК U-21 — “Нефтчи U-21

U-21 чемпионатининг 10-тури доирасидаги ОКМК U-21 — “Нефтчи U-21” учрашувининг 58-дақиқасида “Нефтчи U-21” футболчиси Шохрухбек Ёқубжонов ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шохрухбек Ёқубжоновга (“Нефтчи U-21”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон U-21” — “Сурхон U-21

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Андижон U-21” — “Сурхон U-21” учрашувининг 41-дақиқасида “Сурхон U-21” жамоаси футболчиси Сарвар Абдухамидов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сарвар Абдухамидовга (Сурхон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Машъал U-21” — “Бунёдкор U-21

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Машъал U-21” — “Бунёдкор U-21” учрашувининг 76-дақиқасида “Машъал U-21” жамоаси футболчиси Мурат Ерматов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мурат Ерматовга (Машъал U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Машъал U-21” — “Бунёдкор U-21” учрашувининг 26-дақиқасида “Бунёдкор У21” жамоаси футболчиси Оллаберган Каримов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Оллаберган Каримовга (Бунёдкор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Динамо U-21” — “Қизилқум U-21

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Динамо U-21” — “Қизилқум U-21” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Қизилқум U-21” жамоаси футболчиси Шерзод Мажидов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзод Мажидовга (Қизилқум U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон U-21” — “Сурхон U-21

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Андижон U-21” — “Сурхон U-21” учрашувининг 41-дақиқасида “Сурхон U-21” жамоаси футболчиси Сарвар Абдухамидов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сарвар Абдухамидовга (Сурхон U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Пахтакор U-21” — “Хоразм U-21

U-21 чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Пахтакор U-21” — “Хоразм U-21” учрашувининг 39-дақиқасида “Пахтакор U-21” жамоаси футболчиси Улуғбек Хошимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Хошимовга (Пахтакор U-21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Сурхон U-19” — “Насаф U-19

U-19 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон U-19” — “Насаф U-19” учрашувининг 31-дақиқасида “Насаф U-19” жамоаси футболчиси Озодбек Нажмиддинов рақиб жамоаси футболчисига нисбатан тажовузкор ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу учрашувнинг 87-дақиқасида Ҳусан Кўпайсинов рақиб футболчисни оёқ қисмининг ҳимояланмаган қисмига оёғи билан зарба бергани учун қизил карточка олган ва ундан сўнг “Сурхон U-19” жамоаси мураббийи Ориф Оноров ҳамда “Насаф У19” жамоаси дарвозабонлар мураббийи Акбар Халиков ўзаро номақбул сўзлар ишлатиб, тортишиб кетишгани учун қизил карточка билан жазоланган, ушбу вазиятда майдонда “Насаф U-19” жамаси футболчиси Шоҳжаҳон Хушвақтов рақиб жамоаси футболчисининг юз қисмига қўли билан зарба беради ва унга жавобан “Сурхон U-19” жамаси футболчиси Оғабек Нормаматов ҳам зарба  бергани учун қизил карточка билан жазоланган, футболчилар ва мураббийлар ўзаро этика қоидаларига риоя қилмаганликлари ва оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ориф Оноровга (Сурхон U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва  жарима интизом чоралари қўлланилди.

Акбар Халиковга (Насаф U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Озодбек Нажмиддиновга (Насаф U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Ҳусан Кўпайсиновга (Насаф U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Шоҳжаҳон Хушвақтовга (Насаф U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Оғабек Нормаматовга (Сурхон U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Насаф U-19” — “Қизилқум U-19

U-19 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Насаф U-19” — “Қизилқум U-19” учрашувининг техник зонасида “Насаф U-19” жамоаси бош мураббийи Сирожиддин Эшқобилов “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.29-бандида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилмагани сабабли жаримага тортилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сирожиддин Эшқобиловга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Олимпик U-19” — “Андижон U-19

U-19 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Олимпик U-19” — “Андижон U-19” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.17-бандида, мезбон клуб ва вазиятдан келиб чиқиб меҳмон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага учрашувнинг рақамли шаклдаги видеоёзувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шарт бўлса-да, учрашувдан сўнг “Олимпик U-19” жамоаси учрашув видео ёзувини тақдим этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Олимпик У19” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Олимпик U-19” — “Андижон U-19

U-19 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Олимпик U-19” — “Андижон U-19” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Андижон U-19” жамоаси футболчиси Нуржигит Турғуналиев ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилган, ҳолат бўйича чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нуржигит Турғуналиевга (Андижон U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Қўқон-1912 U-19” — “Навбаҳор U-19

U-19 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Қўқон-1912 U-19” — “Навбаҳор U-19” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Навбаҳор У19” жамоаси футболчиси Зулфиқор Акбаров ўйин қоидасини жиддий тарзда бузиб, рақиб жамоаси дарвозабонини қўли билан урганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Зулфиқор Акбаровга (Навбаҳор U-19) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Фарғона ДУ U-19” — “Нефтчи U-19

U-19 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Фарғона ДУ U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 27-дақиқасида “Фарғона ДУ U-19” жамоаси футболчиси Асадбек Раҳмонжонов ҳамда “Нефтчи U-19” жамоаси футболчиси Нурмуҳаммад Абдуғаниевлар зўравон хатти-ҳаракати, ўзаро жанжаллашиб оммавий тартибсизлик келтириб чиқаргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асадбек Раҳмонжоновга (Фарғона ДУ U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

U-19 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Фарғона ДУ U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 27-дақиқасида “Фарғона ДУ U-19” жамоаси футболчиси Асадбек Раҳмонжонов ҳамда “Нефтчи U-19” жамоаси футболчиси Нурмуҳаммад Абдуғаниевлар зўравон хатти-ҳаракати, ўзаро жанжаллашиб оммавий тартибсизлик келтириб чиқаргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нурмуҳаммад Абдуғаниевга (Нефтчи U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна U-19” — “Машъал U-19

У19 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Сўғдиёна U-19” — “Машъал U-19” учрашувининг 89-дақиқасида захира ўриндиғида ўтирган “Машъал U-19” жамоаси футболчиси Чингиз Чориев ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Чингиз Чориевга (Машъал U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум U-19” — “Бухоро U-19

U-19 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Қизилқум U-19” — “Бухоро U-19” учрашувининг 66-дақиқасида “Бухоро U-19” жамоаси футболчиси Бекзод Хомидов ҳакамни ҳақорат қилгани учун қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бекзод Хомидовга (“Бухоро U-19”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


Футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги (U-17)

“Навоий ФМ” – “Тошкент шаҳар ФМ”

2008 йилда туғилган болалар ўртасида Футбол мактаблари Ўзбекистон кубоги (U 17) доирасидаги “Навоий ФМ” – “Тошкент шаҳар ФМ” учрашувидан сўнг “Тошкент шаҳар ФМ” жамоаси футболчиси Хусаншох Махмудов ҳакамлар олдига келиб уларни  ҳақорат қилган. Шундан сўнг, унинг бир қатор жамоадошлари ҳакамлар гуруҳини қуршовга олиб зўравонлик билан учрашув ҳакамларини дўппослаган, ушбу харакатларда қуйидаги футболчилар иштирок этган:  Диёрбек Абдураҳмонов, Диёр Жумаев, Улуғбек Ғайратов, Диёр Ибрагимов ва Шохжаҳон Абдуҳалилов.

Шунингдек жамоа бош мураббийи Шухрат Игамбердиев ва ёрдамчи мураббий Руслан Еремеевлар ҳам учрашув давомида ҳакамлар жамоасини номақбул сўзлар билан ҳақоратлаб, юқоридаги ҳолат юз беришининг олдини олишмаган, бундан ташқари ўз футболчилари томонидан амалга оширилган тартибсизликка беписанд муносабатда бўлишган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, мазкур ҳолат атрофлича муҳокама қилиниб, Тошкент шаҳар футбол мактаби раҳбарига жамоа бош мураббийи Шухрат Игамбердиев ва ёрдамчи мураббий Руслан Еремеевга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритилган.

Rating: -3   

Comments

+1   
12 jun 18:13:43
Bek
Оптом карор кабул килибдиде этика кумитасидеги валломатла хар бир турдан кейин карор чиказиб оммага олиб чикишни иложи йукми или этика кумитаси ярим ставка ишледими
+1   
12 jun 18:10:54
IzzaTilloh Foziljonov
Faqat Andijon yebdi qoyil.pfl yangi qaror chiqarilar
Vodiy jamoalari ayniqsa Andijon fc oʻyinchilari toza havodan nafas olgani uchun jarima qilmanglar va Ultras Burgut muhlislari tribunal maydonni tugatgani uchun ham.Yashamelik ekanda
+1   
12 jun 18:10:38
IzzaTilloh Foziljonov
Faqat Andijon yebdi qoyil.pfl yangi qaror chiqarilar
Vodiy jamoalari ayniqsa Andijon fc oʻyinchilari toza havodan nafas olgani uchun jarima qilmanglar va Ultras Burgut muhlislari tribunal maydonni tugatgani uchun ham.Yashamelik ekanda
   
13 jun 10:59:47
Хамза88
Бира тула янги йилдан кийин куриб чикишса хам буларканку оввара булиб юрмасдан! У уйинлардан кийин 4 ёки 5 турлар утиб кетиб булибдику уже........
   
13 jun 08:03:14
Уткир Рузиев
Якин йилларда футбол майдонида футбол эмас нозикойлар футбол ни курасиз. ланатилар
   
12 jun 23:24:21
ArsaBarsa
Qaysi davlatda yoki qaysi chempionatda sariq uchun e’tiriz bildirilmas ekan. Mana shu qaror eng tushunarsizi.
   
12 jun 22:59:56
Абдулазиз Кодиров
Шунча BYD КЕТТИЮ ПУЛИНИ ЧИКАРИШ КЕРАКДА
   
12 jun 21:38:12
dessi anvar
ЎФА Тартиб интизом қўмитаси нега жарима миқдорини ёширади , фақат жарима интизом чораси дегани билан пул миқдори айтилмаса шубҳали саволлар кўпаяди, Ўзбекистонда барча турдаги жарималар миқдори аниқ , масалан ГАИ пенья ёки проссесуаль ёки қоида бузиш жарималари фақат футболда ёширишади ўзларига ўзи қонун чиқариб олса булар ички тартиб деб бизга нима кераги бор бу хабарларни эълон қилиб
   
12 jun 19:51:11
Ойбек
Бу Бошковични кузини очирме куйипсиларку. Камаш жазоси бермапсилада шу Билан кутулардиларинг
   
12 jun 19:18:13
Muhammadali Shavkatov
Nega faqat Andijon va vodiy oynashga qoyasilami
   
12 jun 19:17:59
Muhammadali Shavkatov
Nega faqat Andijon va vodiy oynashga qoyasilami
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика