Latest news

02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  13 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  36 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  5 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  3 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  3 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  11 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1

Олег Корниенко: "Футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни "синдирди" News

Олег Корниенко: "Футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни "синдирди"

“Бухоро” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко иштирок этди.

-  Биринчи навбатда “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини йўқотдик, омадсиз бошладик. Натижада бирин-кетин иккита гол ўтказиб юбордик. Бунинг устига биринчи бўлимда футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни “синдириб” қўйди. Иккинчи бўлимда ўйинни бироз тартибга солдик. Четлатилишдан сўнг ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Бугун қанотларда ҳам аниқлик етишмади.

Четлатишга келсак, буни кўриб чиқиш лозим. Богдан Миличга нисбатан ҳам шундай қўполлик бўлганди. У ерда фақат сариқ карточка билан чекланди. Бизга эса қизил кўрсатди. Ўша ҳолатда 100 фоиз қизил карточка бор эди, дея олмайман. Аммо ҳакам қизилни кўрсатдими, демак...

Пенальти бўлган вазиятларга тўхталсам, дастлабкисида бор эди. Қанотдан ҳужум уюштирилган пайтда футболчимиз оёғини қўйганди. Эҳтиёткорроқ ўйнаш лозим эди. Иккинчисида эса Илҳом Алижонов рақибига яқинроқ туриши керак эди. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Яна иккита тур ўйинлари бор. Чемпионатни ишончли тарзда якунлаймиз. Яна бир бор “Бухоро” клуби ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика