Latest news

12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  3 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  4 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8

Olamsport.com: Хилько бешинчи бор Олимпиадада иштирок этади News

Olamsport.com: Хилько бешинчи бор Олимпиадада иштирок этади

Tags :  Olamsport.com
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ҳамюртимиз Екатерина Хилько саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олиш билан бирга XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланма олди.

Эътиборлиси, Рио-2016 ўйинлари Екатерина Хильконинг фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлади. Тажрибали спортчимиз Олимпия ўйинларидаги илк дебютини 2000 йили Сидней (Австралия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўтказган эди. Шундан буён Екатерина кетма-кет Олимпия ўйинларида қатнашиш бахтига муяссар бўлиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунё трамполинчилари орасида шу кунга қадар тўрт нафар спортчи тўрт маротабадан Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Демак, Екатерина Хилько бу борада жаҳонда якка пешқадамга айланди.

Маълумот учун, Екатерина Хилько 2008 йили Пекин (Хитой)да ўтказилган Олимпия ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.


Спортга оид бошқа хабарларни olamsport.com сайтида ўқинг!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика