Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди News

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди

Яйпаннинг «Турон» жамоасига тегишли бўлган, Тошкентнинг «Олимпик» жамоасида тўп тепган Асадбек Раҳимжоновнинг трансфер хуқуқини ОКМК футбол клуби тўлиқ сотиб олди.

ОКМК ва футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод. Шунингдек, футболчи Хитойда 19-бор ўтказилган Осиё ўйинлари мусобақасининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун Осиё чемпионатида қатнашади. Айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш учун Асадбек Раҳимжонов бўлажак мавсумни ҳам «Олимпик» жамоасида ижара асосида бошлайди. Кейинчалик эса футболчи ОКМК футбол клубига қайтади.

Асадбек Раҳимжонов 2004 йил 17 февраль санасида таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви - марказий ҳимоячи. Футболчи Суперлиганинг 2023-йилги мавсумида «Олимпик» сафида умумий 20 ўйинда майдонга тушиб, 1456 дақиқа ҳаракат қилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика