Latest news

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  0 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  3 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  9 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди News

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди

6-ноябр куни ОКМК ФК ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби ўртасида футболни ўзаро такомиллаштириш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Ушбу келишув орқали икки клуб футболни ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни тайёрлаш ҳамда клуб академияларининг халқаро турнирлар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок етиш бўйича келишувга еришди.

Тадбирда Жанубий Корея делегацияси вакиллари ва ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, клуб менежери Дониёр Ёқубов ва спорт директори Жаҳонгир Рислиқбойев ҳамда клуб мабуот котиби Aббос Мавлоновлар иштирок етишди.

Биласиз, Жанубий Кореянинг «Чоннам Драгонс» клубини металлургия соҳасида жаҳонда ўз ўрнига ега бўлган «Посcо» компанияси молиялаштиради. Ўз навбатида ОКМК профессионал футбол клубига Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлик қилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳомийлик борасида деярли битта бўғинда бўлган клублар учун бу ҳамкорлик ўзаро дўстлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар икки тараф вакиллари ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича келишувга имзо чекишди:

✔️Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда ҳар иккала жамоалар ўртасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш;

✔️ Клуб ва академия мураббийлари ҳамда ходимларни малакасини ошириш, шунингдек, футбол индустриясидаги илғор тажрибаларни ўрганиш;

✔️ Жамоадаги ташкилий ишлар бўйича амалиёт алмашиш;

✔️ Тиббиёт мутахассислари ва менежмент ходимлари учун малака ошириш дастурларида қатнашиш;

✔️ Витаминизация — организмни зарур витаминлар билан таъминлаш жараёни бўйича кўникмаларга ега бўлиш ва футболчиларни соғлик ва жисмоний тайёргарлик бўйича махсус дастурларда тайёрлаш;

✔️ Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш;

✔️ Ёш футболчилар учун иқтидорларни аниқлаш ва ривожлантириш дастурларини ташкил етиш;

✔️ Мураббийлар учун, айниқса академия мураббийлари учун ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини жорий етиш;

✔️ Спорт психологияси бўйича мутахассислар билан алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;

✔️ Футбол академиялари ўртасида инновацион технологияларни жорий етиш ва тажриба алмашиш;

✔️ Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик ва мухлислар клуби билан ишлаш дастурларини амалга ошириш;

✔️ Медиа ва маркетинг соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бренд ривожланиши бўйича маслаҳат алмашиш;

✔️ Жамоа тиббиёти соҳасида замонавий технологиялар, реалибитация ва шу каби бошқа усулларни қўллаш бўйича илмий-амалий семинарлар ташкил етиш;

✔️ Ижтимоий масъулиятли лойиҳалар, жумладан, ёшлар орасида спортни оммалаштириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш;

✔️ Aмалиёт ўташ учун футболчилар алмашуниви, яъни, Жанубий Кореяга бир нафар футболчимизни юбориш ва ўз навбатида «Чоннам Драгонс» клубининг U-18 жамоасидан ОКМК ФКнинг U-19 жамоасига бир футболчи қабул қилиш.

Шунингдек, бу ҳамкорлик ҳар икки клуб академияси ёш футболчилари учун катта имкониятлар очмоқда. Ёшларга халқаро тажриба орттириш, турли футбол маданиятларини ўрганиш ва рақобатбардошлигини ошириш имконияти берилади.

ОКМК ФК ва «Чоннам Драгонс» академиялари ўртасидаги ушбу келишув доирасида, масалан, 12-16 ёш тоифасидаги футболчилар Жанубий Корея ёки Ўзбекистон мезбонлик қиладиган халқаро турнирларда қатнашиши мумкин бўлади. Айниқса «Посcо» компаниясининг яна бир ҳомийлигидаги «Поҳанг Стилерс» клуби академияси томонидан ташкиллаштириладиган мусобақаларга ҳам ОКМК ФК академияси тарбияланувчиларини жалб этиш мажбурияти «Чоннам Драгонс» раҳбарияти томонидан амалга оширилиши келишиб олинди.

Ушбу турдаги халқаро тажриба алмашиш ёш футболчиларга келажакда ўз маҳоратини янада ошириш ва профессионал даражада ривожланиш учун катта имкониятлар яратади. Халқаро турнир ва мусобақаларда иштирок этиш орқали улар турли мамлакатларнинг ўйин услублари, стратегиялари ва футбол фалсафасини ўрганадилар. Бу эса нафақат техник ва жисмоний маҳоратни, балки психологик тайёргарлик ва тактик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёш футболчилар ўзларига янги муҳит ва янги рақобатчилар билан дуч келиш орқали ўз устида ишлашга, ўзларини синовдан ўтказишга ва доимий равишда ўз маҳоратларини оширишга интилишади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда иштирок этиш уларга футбол соҳасидаги энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, янги дўстлар ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради.

Бундай тажрибалар орқали ёш футболчилар келажакда халқаро майдонларда муваффақиятли ўйин кўрсатишга тайёр бўладилар. Натижада, улар ўз фаолиятларида юқори савиядаги футболчилар даражасига чиқиб, ўз клубларини ва юртларини юксак даражада ифодалаш имкониятига эга бўлишади.

Жанубий Корея клуби делегациясининг юртимиздаги уч кунлик сафари 5-8 ноябрь кунларига  мўлжалланган. «Чоннам Драгонс» клуби вакиллари 7 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур доирасидаги ОКМК ФК — «Олимпик» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боришди.

Маълумот учун, томонлар ҳамкорлик келишувига мувофиқ назарда тутилган лойиҳалар 2025 йилги футбол мавсумидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика