Latest news

19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  0 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  3 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  4 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари News

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари

Tags :  ОКМК
Хабарингиз бор, ОКМК футбол клуби бу йилдан бошлаб болалар ва ўсмирлар футболига бўлган эътиборини жадаллик билан кучайтирди.

Бунда клуб тизимидаги барча ёш тоифадаги жамоаларда селекция сиёсати тубдан ўзгариши натижасида асосий урғу ёшларга қаратилганлигини кўриш мумкин.

Бунинг яққол намунаси сифатида ОКМК футзал жамоаси таркиби кескин ёшартирилишига қарамасдан, жамоа ўз барқарорлигини сақлаб қолди. Шунингдек, футзалчиларимиз яқиндагина якунланган мавсумда бронза медалларини қўлга киритди.

Футбол бўйича эса U-21 жамоаси таркиби иқтидори юқори бўлган ўсмирлар ҳисобига бойитилди ва бу ўз самарасини узоқ куттирмаган ҳолда ёшларимиз мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

ОКМК ФК асосий таркиби ҳам мавсумлар оралиғида бир қанча ўзгаришларни амалга оширди. Ёши каттароқ бўлган футболчилар билан хайрлашилди ҳамда сафимиз келажакни ўйлаган ҳолда иқтидорли ёш футболчилар ҳисобига тўлдирилди. Ҳозирда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз рақобатбардош бўлган Суперлига мусобақасида барқарорликни сақлаб, пешқадамлар қаторида бормоқда.

U-19 мусобақасида ОКМК клуби раҳбариятининг ташаббуси билан 16-17 ёшли ўсмир тарбияланувчиларимиз иштирок этишмоқда. Албатта, бундай ислоҳотлар ҳам келажакни ўйлаб босилган қадамлардир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, «ОКМК-W» аёллар жамоаси Олий лигада ғолиблик учун жиддий курашмоқда. Аёллар жамоамиз фаолияти юртимизда энг намунали 2-3 клубдан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Умуман олганда, ОКМК футбол клубининг деярли барча жамоалари барқарорликни сақлаган ҳолда ўзлари иштирок этаётган мусобақаларнинг совринли ўринлари учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шундан келиб чиқсак, келажагимиз бўлган ёшларга эътибор тубдан ўзгариб, яратилган ва яратилаётган шарт-шароитлар кўзни қувнатади.

ОКМК ФКнинг 2024 йилдаги энг йирик лойиҳаларидан бири бу – футбол академиясига тамал тоши қўйилгани бўлди. Клуб футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич мослаштирилиб борилади.

Шу бугундан эътиборан ОКМК футбол академияси фаолияти қай тарзда шакллантирилиши, унинг мақсад ва режалари, катта мақсадли тизимнинг барпо этилиш жараёнлари кенг ёритиб борилади. Бу борада клуб академияси фаолиятини кенг ёритиб бориш учун алоҳида матбуот котиби ҳам ишга қабул қилинган.

Қуйидаги видеолавҳада  ОКМК футбол академияси иш жараёнларини қандай тартибга солмоқчи эканлигидан бошлаб, академия келажакда қандай кўринишга эга бўлиши ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика