Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди News

Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд баҳси якунланди.


Ўзбекистон – Таиланд 2:0

"Марказий" стадиони, Наманган. 20.30

Бош ҳакам: Ҳасан Акроми (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Ҳассан Зеҳейри, Фарҳод Мораввежи (иккиси – Эрон)

Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфайлиэҳ (Сурия)

Гол: Машарипов, 8 (1:0), Турғунбоев, 23 (2:0)

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 8.Дилшод Саитов, 2.Умарбек Эшмуродов,  5.Рустам Ашурматов,  4.Фарруҳ Сайфиев,  7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 19.Азизбек Турғунбоев, 10.Жалолиддин Машарипов, 21.Игорь Сергеев, 14.Элдор Шомуродов (с)

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 16.Валижон Раҳимов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Исломжон Қобилов, 18.Абдулла Абдуллаев, 15.Остон Ўрунов, 6.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Ойбек Бозоров, 20.Азизбек Амонов, 11.Шерзод Темиров

Таиланд: 23.Сиварак Тедсунгоен, 2.Сасалан Ҳаипрахон, 4.Панса Ҳемвибун, 15.Танабун Кесарат, 19.Тристан До, 3.Тиратон Бунматан, 6.Сарач Юйен, 8.Зитифан Пуангжан, 11.Бордин Фала, 16.Фитиват Сукжитзаммакул, 17.Чаяват Сринавонг

Захира: 1.Кавин Замсатчанан, 20.Киттипонг Фузавчуек, 5.Жаккапан Праисуван, 7.Пакорн Пармпак, 9.Адисак Краисорн, 10.Тирасил Дангда, 12.Ворачит Канитсрибумфен, 13.Суфанан Бурират, 14.Пазомпон Чароентаннанапиром, 18.Виразап Помпун,  21.Пирапат Нотчаия, 22.Чаоват Вирачарт


ЯНГИЛАШ


90+3. Остон Ўруновнинг голи инобатга олинмади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Темиров ҳам оёғимга тўп тегсин дея узоқдан зарба йўллади, тўп дарвоза тўрини безовта қилишни истамади.

84. Сайфиевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, бурчак тўпи ишлаб олинди.

83. Шомуродов майдонни тарк этди, Темиров майдонга туширилди.

82. Қизининг туғилган кунида Шомуродовнинг "кетмони учмади".

79. Саитовнинг дастидан Эшмуродов қарши ҳужумни тўхтатиб, сариқ карточка билан жазоланишга мажбур бўлди.

78. Ойбек Бозоров йиқитилди. Стандарт вазият.

76. Ўрунов товони билан чап қанотдаги захирада турган шерикларига тўп узатди. Аут.

21405 нафар мухлис бугунги учрашувга ташриф буюрди.

72. Бозоров Шомуродовга тўпни узатишда мухлисларнинг қўштирноқ ичидаги сўзларига монанд ҳаракат қилди.

70. Шомуродов Сардор Собирхўжаевга пас берди, бироз аниқлик етишмади, акс ҳолда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.

68. Хавфли вазият! Шомуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

67. Зитифан Пуангжан рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

66. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Остон Ўрунов ва Сардор Собирхўжаев майдонга туширилди, Игор Сергеев ва Жалолиддин Машарипов ўйинни тарк этди

61. Машарипов қулай вазиятда турган Шомуродовга пас бермасдан финт ишлатишни маъқул кўрди, оқибатда тўп олдирилди.

60. Шукуров олисдан шериги Сайфиевнинг оёғини нишонга олди.

58. Таиландлик футболчининг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Юсупов "магнит"ини ишга солди ва тўп унинг қўлларидан ўрин олди.

55. Отабек Шукуров огоҳлантирилди.

53. Таиланд ҳужумчиси Ашурматовдан қочиб кетиб, Юсупов билан юзма-юз келди, унинг мўлжали яна дарвоза тўрига қаратилмагани маълум бўлди.

51. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Ойбек Бозоров ўйинга қўшилди.

50. Машариповнинг зарбаси ўзи ўйлаганчалик кучли чиқмади, рақиб посбони тўпни тер тўкмасдан ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим старт олди.

46. Таиландда бир эмас, икки эмас, уч ҳам эмас, нақ тўрт ўзгариш рўй бермоқда: Пирапат Нотчаия, Суфанан Бурират, Пакорн Пармпак ва Пазомпон Чароентаннанапиром майдонга туширилди, Сасалан Ҳаипрахон, Тиратон Бунматан, Чаяват Сринавонг ҳамда Тристан До майдонни тарк этди.

Дастлабки тайм якунланди. Танаффус.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшимча вақт етарли деб ҳисобланди.

45. Сергеев рақиб дарвозаси билан бирга-бир вазиятда Тедсунгоенни хафа қилишни истамади ҳамда тўпни тўғри унинг қўлларига ҳадя қилди.

43. Хавфли вазият! Сарач Юйен чап қанотдан ёриб кирди ҳамда кучли зарба йўллади, яхшиямки бахтимизга дарвозамиз эни 7 метрдан ортиқ эмас.

42. Машариповнинг чап қанотдан Сайфиев томон узатмаси томошабинларнинг "ҳэй" дейишига сабаб бўлди.

40. Рақиб футболчиси марказий ярим ҳимоячимизнинг ўтиб кетганини "кўролмади" ва унга ерга ағанатди.

37. Сергеев ҳам ўзининг борлигини кўрсатиб қўймоқчи эди, бироқ унга узатилган тўпни рақиб дарвозабони ўзлаштириб олди.

36. Турғунбоев ҳимоя қўрғонида тўпни тепиб юбораман деб, ҳавога зарба берди, натижада жарима зарбаси белгиланди (чунки тўпни узоқлаштиришдан аввал Азизбекка нисбатан рақибар фол ишлатишганди).

34. Сайфиевнинг чап қанотдан узатмасига шериги етиши учун камида 3 метрли қадди-қоматга эга бўлиши керак. 

32. Турғунбоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисидан ярим метр ҳам нарига ўтмади, унинг ёнида турган Машарипов эса пас келмаганидан дарғазаб бўлди.

31. Таиландликларнинг ҳужуми хомуш смайлик белгисини қўйса бўладиган даражада якун топди.

28. Таиландликларда стандарт вазият юзага келди, узатма зарбага айланиб кетди, аммо тўп мўлжалдан етарлича баландлик томон йўл олди.

27. Шомуродов яна рақибдан қочиб кетишга ҳаракат қилди, рақиб мудофаачилари бунга йўл қўймади.

23. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яна Шомуродов ассист ролида, бу сафарги гол муаллифи Азизбек Турғунбоев!!!

20. Шомуродов бир рақибини алдаб ўтди, иккинчисига келганда кучи етмади.

17. Бироз аввал тиббий ёрдам кўрсатилган Машарипов энди рақибига ҳам шундай ёрдам кўрсатишга арзирли ҳаракат қилди.

14. Таиландлик футболчи чап қанотдан олдинга интилганди, Умарбек Эшмуродов унга йўл бермади ҳамда тўпни қизғин қўллаб-қувватлаётган мухлислар томон йшллади.

12. Турғунбоев марказда Машариповнинг ажойиб узатмасини тўхтатишда футболга эндигина келган болакайнинг ҳаркатини амалга оширди.

10. Шомуродов ҳозиргина ўзгарган таблодаги рақамларни яна ўзгаритириши мумкин эди, у қанотдан узатмани хоҳлаганидек қабу л қилолмади ҳамда зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

8. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Машарипов тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

4. Элдор Шомуродов рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, у тиббий ёрдамга муҳтож.

3. Турғунбоев ўнг қанотдан олдинга бораётганда йиқитилди, ҳакам қоида бузилмаганини таъкидлади, кейинроқ ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг ўзи қўполлик ишлатди.

1. Саитов Шомуродовни бирга-бир вазиятга чиқармоқчи эди, рақиб посбони тўпга пешвоз чиқиб, уни эгаллаб олди.

1. Ўзбекистон терма жамоаси учрашувни бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Терма жамоамиз ўйинолди сўнгги машғулотини ўтказмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ бугун учрашувни тўлиқ оқ либосда ўтказиши маълум бўлганди. Баҳсни Ҳасан Акрами бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бошқаради.

Ассалому алайкум, футбол ишқибозлари!

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика