ОФКдан чемпионлар лигаси бўйича расмий баёнот
06 jun 2021 12:22
News
ОФКдан чемпионлар лигаси бўйича расмий баёнот
Шу боис ОФК ташкилий қўмитаси йиғилиш ўтказиб, бу борада янги қарор қабул қилди. Хабарингиз бор, ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Ўйинлар "Бунёдкор" ва "Локомотив" стадионларида ташкил этилади.
23 июнь куни "Локомотив" стадионида Жанубий Кореянинг "Тэгу" ва Таиланднинг "Чианграй Юнайтед" клублари ўртасида плей-офф баҳси бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ "H" гуруҳидан жой олган Австралиянинг "Сидней ФК" клуби мусобақада иштирок этишдан бош тортгани сабаб плей-офф ўтказилмайдиган бўлди.
Бунинг натижасида Таиланд клуби гуруҳда "Сидней ФК" ўрнини эгаллади ҳамда Жанубий Кореянинг "Тэгу" жамоаси тўғридан тўғри "I" гуруҳига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, мазкур икки гуруҳ беллашувлари 25 июнь - 11 июль оралиғида Тошкентда ўтказилади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments