ОФКдан 2018 йил якунлари (январь - июнь)
01 jan 2019 15:02
News
ОФКдан 2018 йил якунлари (январь - июнь)
ОФК расмий сайти ҳам ташкилот томонидан бир йил ичида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Қуйида 2018 йилнинг январь - июнь ойларида қитъамизда рўй берган муҳим воқеаларни келтириб ўтамиз.
Январь
- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари финалда Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Февраль
- Хитой Тайпейида бўлиб ўтган футзал бўйича 12-Осиё чемпионатида Эрон ғолибликни қўлга киритди.

Март
- Малайзиядаги "Рохингя" таълим маркази ўқувчилари ОФК штаб-квартирасига тариф буюриб ишчи-ходимлар билан футбол ўйнашди.
- Осиё Кубоги-2019 саралаш баҳслари ўз якунига етди. Мусобақада биринчи бор иштирок этадиган учта дебютант номи маълум бўлди: Қирғизистон, Филиппин ва Яман.


Апрель
- ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Тожикистон пойтахти Душанбеда ташкил этилган спорт лойиҳасида иштирок этди.
- Япония аёллар терма жамоаси Иорданияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида зафар қучди. Финалда Австралия 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.


Май
- Осиё Кубоги-2019 финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайдаги "Армани" меҳмонхонасида ташкил этилди.
- Қуръадан сўнг Осиё Кубоги ғолибига бериладиган янги кубок ва мусобақа тўпи расман намойиш этилди. Шунингдек, турнир мукофот жамғармаси ҳам эълон қилинди.
- Футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Бунда Эрон чемпионликни қўлга киритди. Финалда Япония 5:2 ҳисобида мағлуб этилди.
- ОФКга аъзо 41 та мамлакатда болалар футболини ривожлантириш бўйича турли тадбирлар ташкил этилди.



Июнь
- Жаҳон чемпионати тарихида илк марта Осиёдан 15 нафар ҳакам мундиалда ишлаш бахтига муяссар бўлди.
- Жаҳон чемпионати тарихида биринчи бор ОФКдан бешта жамоа мундиалда қатнашди: Австралия, Япония, Жанубий Корея, Эрон ва Саудия Арабистони.


Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments