Latest news

18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  1 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  1 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  1 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  3 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  4 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  9 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5

ОФК U23: Қатар ўз терма жамоасини қандай таништирди? News

ОФК U23: Қатар ўз терма жамоасини қандай таништирди?

Қатар давлати мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Қуйида Қатар ўз жамоасини қай тариқа таништиргани ҳақида маълумот берамиз. Мусобақани ёритиб бориш мақсадида Доҳага келган ОАВ учун Қатар олимпия терма жамоаси ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус журнал чиқарилган.


Учинчи саҳифада Қатар футбол федерацияси президенти Ҳамад Бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал-Тани ҳақида маълумот берилган.


4-5 саҳифаларда Қатар олимпия терма жамоаси ҳақида маълумот берилган.


6-7 саҳифаларда 2014 йил Мянмадаги U-19 Осиё чемпионатида чемпион бўлган Қатар ёшлар терма жамоаси ҳақида ёзилган.


8-9 саҳифаларда терма жамоанинг тайёргарлик жараёнига тўхталиб ўтилган.


10-11 саҳифалар терма жамоа сардори ва етакчиси Абдулкарим Ҳассанга бағишланган. Эсингизда бўлса, айнан мана шу футболчи ўтган мавсум “Ал-Садд” таркибида ОЧЛ баҳсида “Локомотив”га қарши Доҳада кечган ўйинда Маъмур Икромов қўриқлаган дарвозани чамаси 40 метрлардан аниқ нишонга олган эди.


12-13 саҳифаларда Қатар олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аҳмад Моен ҳақида маълумот келтирилган.


14-15 саҳифаларда жамоа ҳужумчиси Акрам Афиф ҳақида сўз боради.


16-17 саҳифаларда Қатар олимпия терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Феликс Санчес ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган.


18-19 саҳифаларда U-23 Осиё чемпионатининг тўлиқ тақвими билан танишишингиз мумкин.


20-21 ва 22-23 саҳифаларда ўйинлар ўтказиладиган тўртта стадион ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.


24-25 саҳифаларда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун қуриладиган янги стадион лойиҳасининг сурати жой олган.


26-27 саҳифаларда Қатар олимпия терма жамоаси таркибидаги ўйинчилар ҳақидаги маълумотлар келтириб ўтилган.



Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика