Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   5 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради News

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради

Кеча сайтимизда ФИФА U-20 ҳамда U-17 жаҳон чемпионатларини қолдиргани ҳақида хабар чиқди.

Маълумки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил Индонезияда, U-17 жаҳон чемпионати эса Перуда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли жаҳон футбол ташкилоти мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ҳар икки мусобақани 2023 йилгача бекор қилишни лозим топди. 

Бу дегани тез орада ОФК ҳам U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдириши кутилмоқда. Сабаби ҳар икки мусобақа жаҳон чемпионатига йўлланма бериш учун ўтказилади ва ФИФА кичик мундиалларни бекор қилганидан сўнг ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё биринчилигини ўтказишга ҳожат қолмайди. Аввалроқ УЕФА ҳам U-19 Европа чемпионатини бу йил ўтмасликни лозим топганди. 

Хабарингиз бор, U-19 Осиё чемпионати 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ март ойига бориб барча халқаро рейслар яна йўлга қўйилишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу боис ОФК таваккал қилмасдан мусобақани 2023 йилга қолдиришни ўйламоқда. Албатта, мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи сақланиб қолади. 

Шунингдек, Баҳрайнда ўтиши керак бўлган U-17 Осиё чемпионати ҳам 2023 йилга қолдирилади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Олим Шокиров бошчилигидаги ўсмирлар термамиз ҳозирлик кўраётганди. U-19 терма жамоамиз устози эса Тимур Кападзе саналади. Катта эҳтимол билан Кападзенинг кейинги мавсум яна клуб футболига қайтиши кутилмоқда.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика