Latest news

09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  0 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4

ОФК семинари бошланди News

ОФК семинари бошланди

11 декабрь куни ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси мусобақалари иштирокчи клублари учун ОФК семинари бошланди.
Қитъамизнинг ҳар иккала нуфузли турнирида иштирок этувчи 80га яқин клуб вакиллари иштирок этаётган семинар Куала-Лумпурдаги муҳташам “Hilton” отелида ташкил этилган.

Семинар бошланишидан олдин клублар вакиллари ОФК масъуллари рўйхатидан ўтишди ва иштирокчилар учун аввалдан тайёрлаб қўйилган махсус бейжикларни қабул қилиб олишди.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00да ОФК бош котиби Алекс Сусай сўз олиб, мусобақа олдидан клубларга омад тилади ва семинарни тантанали равишда очиб берди. Шундан сўнг, ОФК масъуллари минбарга чиқишиб, аввалдан режалаштирилган семинар маърузаларини ўқиб эшиттиришни бошладилар.

Маҳаллий вақт билан 15:00да (Тошкентда 12:00 бўлади) қура ташлаш маросими бошланади. Даставвал ОФК кубоги иштирокчилари ўз рақибларини билиб олишса, соат 16:00да Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика