Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  15 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди News

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди

Ушбу келишув муддати 2021-2024 йилларни ўз ичига олади.

Гап шундаки, ОФК Саудия Арабистонининг "Saudi Sports Company" компанияси билан мусобақаларни трансляция қилиш бўйича келишув битими имзолади. Бунинг натижасида Саудия Арабистони компанияси терма жамоалар ва клублар ўртасидаги катта мусобақаларни олиб кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Катта мусобақалар деганда Осиё Кубоги ва жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси ҳамда Осиё чемпионлар лигаси назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон шундай деди: "Бу ОФК учун ажойиб келишув бўлди, негаки Саудия Арабистони қитъада энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саудия Арабистонида миллионлаб мухлислар терма жамоалар ва клублар ўртасидаги ўйинларни бемалол кузатиш имконига эга бўлишади". 

Маълумки, Саудия Арабистони қироллиги томонидан 2030 йилгача бўлган ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Телевизион ҳуқуқларни қўлга киритиш мана шу дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика