Latest news

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  1 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  7 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  5 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  37 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди News

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди

Маълумки, 7-27 апрель оралиғида Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Бу йил Ғарб минтақасининг барча бешта гуруҳ учрашувларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Баҳслар Ар Риёд, Жидда, Бурайда ва Даммам шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Мусобақа старти олдидан ОФК сайти Осиё легионер юлдузларига бағишлаб мақола чоп этди ва ўзини кўрсатиши кутилаётган ўйинчилар орасига ҳамюртимиз Отабек Шукуровни ҳам қўшди.

ОФК бу рўйхатда 6 нафар футболчини келтириб ўтган ва Отабек Шукуровга шундай таъриф берган: Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров "Шаржа" клубидаги энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. Шукуров ҳисобида "Шаржа" либосида 214та ўйин бор ва ҳали ҳеч бир легионер "Шаржа" тарихида бундай натижа кўрсатмаган. 

2018 йил "Бунёдкор"дан "Шаржа"га кўчиб ўтган моҳир футболчи қисқа вақт оралиғида шаржалик мухлислар меҳрини тўлиқ қозона олди. 2018/2019 йилги мавсумда "Шаржа" мамлакат чемпиони бўлишида Отабек Шукуровнинг қўшган ҳиссаси катта. У шу пайтгача ўз клуби сафида ОЧЛда 12 бор майдонга тушган. 

ОФК сайти ҳамюртимиз билан бир қаторда яна қуйидаги футболчиларга ҳам эътибор қаратган. Улар орасида Нам Таи Хи, Мартин Бойл каби юлдузларнинг бўлиши эътиборга лойиқ.  


Отабек Шукуров - Ўзбекистон

Клуби: "Шаржа" (БАА)


Жанг Хюн Су - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)


Аҳмад Нуруллоҳи - Эрон

Клуби: "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)


Саед Эзатолаҳи - Эрон

Клуби: "Ал Гарафа" (Қатар)


Нам Таи Хи - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Дуҳайл" (Қатар)


Мартин Бойл - Австралия

Клуби: "Ал Файсали" (Саудия Арабистони)


P.S. "Шаржа" ОЧЛ гуруҳ баҳсларини Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар) ва "Истиқлол" (Тожикистон)га қарши ўтказади.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика