Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

ОФК Осиё Кубоги-2023 мусобақасига мезбон қидиряпти News

ОФК Осиё Кубоги-2023 мусобақасига мезбон қидиряпти

2023 йилги Осиё Кубоги аслида Хитой мамлакатида бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ Хитой мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Шу боис ОФК янги мезбонни аниқлаб олиш мақсадида барча аъзо давлатларга расмий хат юборди. 2019 йил 4 июнь санасида бўлиб ўтган халқаро Конгрессда Осиё Кубоги-2023 мезбони деб Хитой эълон қилинганди. 

Бироқ шу йилнинг 14 май куни Хитой қитъа биринчилигини ўзида қабул қила олмаслигини расман маълум қилди. Эндиликда ОФК тез орада янги мезбон номини аниқлаб олиши лозим бўлади. 

Осиё Кубоги тақвим бўйича келаси йилнинг 16 июндан 16 июлга қадар бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бунда 24та миллий терма жамоа иштирок этади. 

Дастлаб ОФК Кубоги мезбонлигини қабул қилиш учун Хитойдан ташқари Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Эрон каби мамлакатлар ҳам ариза топширган, лекин якунда ОФК Хитой вариантида тўхталганди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика