Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди News

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди

Май ойида ОФКни бир нечта тадбирлар кутмоқда.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда қитъамизнинг энг кучли 16 футзал миллий терма жамоалари иштирок этади. 

26 май куни ОФК қароргоҳида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Ундан олдинроқ эса, яъни 24 май куни яна иккита мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: U-17 Осиё чемпионати ва U-20 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари. 

Маълумот учун навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2023 йил Баҳрайнда, U-20 Осиё чемпионати эса 2023 йил Ўзбекистонда ташкил этилади. 

Ҳар иккала мусобақанинг саралаш босқичи марказлашган тартибда ўтказилади. U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Австралия, Бангладеш, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Уммон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам мезбонлик қилади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 1-9 октябрь.  

U-20 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлари марказлашган тартибда Баҳрайн, Индонезия, Ироқ, Иордания, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда бўлиб ўтади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 10-18 сентябрь.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика