Latest news

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  8 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   247 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  23

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади News

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади

Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Россияда жаҳон спортидаги энг нуфузли мусобақаларидан бири - футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан айни кунларда жаҳон футбол амалдорлари, футбол юлдузлари ва мураббийлари Россия пойтахти Москва шаҳрида жам бўлишган.

Шу қаторда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари Япониядан тўғри Москвага етиб борди. Бугун Умид Аҳмаджонов у ерда Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа билан учрашди.

Дўстона рухда ўтган норасмий учрашувда томонлар 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, Шайх Салмон ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва бунинг учун Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик изҳор қилди. Ана шундай янгиликларни, ислоҳотларни бундан буён ҳам давом эттирилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Салмон Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси йиғилишини шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Демак, музокаралар якунига кўра навбатдаги муҳим йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 12-13 июнь кунлари бўлиб ўтадиган FIFA Конгрессида иштирок этади. Шунингдек, 14 июнь куни Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини - Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни "Лужники" стадионидаги мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика