Latest news

16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  3 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  27 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  7

ОФК “Энг яхши футболчи” соврини учун номзодларни маълум қилди News

ОФК “Энг яхши футболчи” соврини учун номзодларни маълум қилди

ОФК томонидан аниқланадиган 2013 йилнинг “Энг яхшиси футболчиси” учун номзодлар маълум бўлди.
Маълумки, ОФК футболчиларни уч хил йўналиш бўйича тақдирлайди. Яъни, “Энг яхши футболчи”, “Энг яхши осиёлик легионер” ҳамда “Энг яхши легионер”.

“Энг яхши футболчи” соврини учун Жавод Некунам, яқинда ОЧЛ бош совринини қўлга киритган Женг Жи ҳамда ОЧЛ финалчиси Ха Дэ Сунг ўзаро кураш олиб борадиган бўлишди.

ОЧЛда энг кўп гол урган Дарио Леонардо Конка, черногориялик Деян Дамянович ва Луис Гильерме Да Консейсао (Мурикуи)дан бири “Энг яхши легионер” бўлиш учун номзодлар рўйхатига киритилди.

Шунингдек, “Энг яхши осиёлик легионер” соврини учун Юто Нагатомо, Сон Хеюнг Мин ҳамда Кейсуке Хонда ўзаро беллашишади. Ғолиблар номи 26 ноябрь куни Малайзияда ўтказиладиган тадбирда эълон қилинади.

“Энг яхши футболчи” учун номзодлар:
Ха Дэ Сунг (Ж. Корея; “Сеул”)
Жавод Некунам (Эрон; “Истиқлол”)
Женг Жи (Хитой; “Гуангжу Эвергранд”)

“Энг яхши осиёлик легионер” учун номзодлар:
Кейсуке Хонда (Япония; ЦСКА (Россия)
Сон Хеюнг Мин (Ж.Корея; “Байер” (Германия)
Юто Нагатомо (Япония; “Интер” (Италия)

“Энг яхши легионер” учун номзодлар:
Дарио Леонардо Конка (Аргентина; “Гуангжу” (Хитой)
Деян Дамянович (Черногория; “Сеул” (Ж.Корея)
Луиз Гильерме Да Консейсао Сильва “Мурикуи”(Бразилия; “Гуангжу” (Хитой)

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика