Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади News

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади

Хабарингиз бор, Дохада бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси баҳсидан кейин Қатар клуби Анвар Ғофуров бўйича «Бунёдкор» устидан ОФКга шикоят хати ёзганди.
Маълумки, Анвар Ғофуров бу йил ОЧЛ плей-оффида “Локомотив”, кейин гуруҳ ўйинларида “Бунёдкор” сафида тўп тепди.

“Ал Жаиш” эса буни нотўғри деб ҳисоблади ва ОФКга шуни текшириш мақсадида хат ёзди. ОФК бу масалани душанба куни кўриб чиқиши керак эди, бироқ айрим сабабларга кўра, йиғилиш ўтказилмади. Бизга маълум бўлишича, ташкилотдагилар “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқишади ва шундан кейин расмий жавоб айтилади.

Лекин имонимиз комилки, ОФК албатта “Бунёдкор” фойдасига қарор чиқаради. Чунки тошкентликлар ОЧЛ регламентига зид ишни амалга оширишмаган. Балки ҳаммаси ҳужжат бўйича тўғри қилинган. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг 1/8 финалдаги рақиби “Ал Ҳилол” ҳам аллақачон Тошкентга келишга тайёргарлик кўрмоқда. Саудия клуби “Бунёдкор” офисига учиб келиш дастурини юборди. Шунингдек, учрашув ҳакамлари ҳам Тошкентга келиб-кетиш учун авиа чипта масаласида мурожаат қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика