Latest news

17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  2 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  1 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  5 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади News

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади

ОЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган "Ал Насср" - "Персеполис" ўйинидан кейин саудияликлар протест ёзишганди.

Гап шундаки, "Персеполис"да аввалги мураббий Бранко Иванковичдан қарздорлик бўлишига қарамай, клуб янги футболчилар билан шартнома имзолаган. Бироқ ФИФА клубга нисбатан токи қарздорлик бартараф этилмагунча трансфер билан шуғулланишни тақиқлаб қўйганди. 

ФИФА "Персеполис"га нисбатан 6 август куни қарор чиқариб, 12 август куни бу ҳақда расман клубни хабардор қилган. Қарорда агар 12 сентябргача қарз узилмаса янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш мумкин эмаслиги айтилган. Теҳрон клуби эса унгача, аниқроғи 8 сентябрга қадар футболчилар билан шартнома тузиб бўлган, яъни 12 сентябрдан сўнг ўз сафига ҳеч кимни қўшиб олгани йўқ. 

Шунга қарамай, Саудия Арабистони клуби "Ал Насср" ОЧЛ ярим финалида мағлубиятга учраганидан сўнг ОФКга шикоят хати йўллади. ОФК шикоятни жавобсиз қолдирди ва бу ҳақда кейинчалик ҳам ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмасликни маълум қилди. Демак, ўйин натижаси бекор қилинмайди ва "Персеполис" ОЧЛ финалида ўйнайди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика