Latest news

19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  12 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  6 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0

ОФК "А" гуруҳи превьюси: Салом, Осиё Кубоги! News

ОФК "А" гуруҳи превьюси: Салом, Осиё Кубоги!

Эртага бўлиб БАА - Баҳрайн учрашуви билан навбатдаги Осиё Кубогига старт берилади.

Қуйида "А" гуруҳига бағишланган ОФК превьюсини келтириб ўтамиз. Мазкур мусобақадаги иштирок БАА терма жамоаси учун 10-си бўлади. Қолаверса, мусобақа ОФК тарихида иккинчи бор БААда ташкил этилади. Биринчиси 1996 йил ўтказилган бўлиб, якунда Саудия Арабистони ғолибликни қўлга киритганди. 

Осиё Кубоги бу йил ўз тарихида 17-марта ташкил этилади. Бунгача 7та мезбон жамоа чемпионликни нишонлаган. БААлик мухлислар ҳам ўз терма жамоаларидан фақат биринчи ўринни кутишмоқда. Қизиғи шундаки, биргина БАА жой олган "А" гуруҳида собиқ чемпион йўқ. Чунки бунгача Баҳрайн ҳам, Ҳиндистон билан Таиланд ҳам чемпион бўла олмаган. Кўпчилик БАА терма жамоаси гуруҳдан осонликча чиқади деб тахмин қиляпти, бироқ ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Зеро Баҳрайн ва Таиланд ҳам оддий жамоалардан эмас ва барча қатори мусобақага жиддий ҳозирлик кўрди.

Ким нечанчи марта қатнашяпти? 

Шу ўринда "А" гуруҳи жамоаларининг нечанчи марта Осиё Кубогида иштирок этаётганини келтириб ўтсак.

БАА - 10
Энг яхши натижаси: Финалчи (1996) 

Баҳрайн - 6
Энг яхши натижаси: 4-ўрин (2004) 

Таиланд - 7
Энг яхши натижаси: 3-ўрин (1972) 

Ҳиндистон - 4
Энг яхши натижаси: Финалчи (1964)

БАА терма жамоасининг 1-турдаги рақиби Баҳрайн мазкур мусобақада 6-марта қатнашади. Баҳрайн учун энг муваффақиятли турнир 2004 йил Хитойда ўтказилган мусобақада ҳисобланади. Айнан шу мусобақанинг чорак финалида баҳрайнликлар Ўзбекистон терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олишганди. Якунда Баҳрайн 3-ўрин учун кечган баҳсда Эронга имкониятни бой бериб, тўртинчи ўрин билан кифояланган. Бу Баҳрайн терма жамоаси учун қаторасига бешинчи Осиё чемпионати бўлади. Факт шуки, охирги учта мусобақада жамоа гуруҳдан чиқа олмаган. 

Ушбу мусобақа Таиланд терма жамоаси учун еттинчиси бўлади. Таиланд охирги марта 2007 йил турнирда иштирок этган. Қизиғи шундаки, бу жамоа шу пайтгача Осиё Кубогида 20та ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида зафар қучган. Бу Осиё Кубоги-2007да содир бўлганди. Таиланд ўшанда гуруҳ ўйинларида Уммонни мағлуб этган. 

Навбатдаги қитъа биринчилиги Ҳиндистон учун тўртинчиси бўлади. Ҳиндистон охирги марта Осиё Кубоги-2011да иштирок этганди. Бу жамоанинг тажрибасини юқори деб бўлмайди. Шунга қарамай улар ҳам мунсоиб иштирок этишни мақсад қилишган. Ҳиндистон ўз тарихидаги энг яхши натижани 1964 йил қайд этган. Ўшанда ҳиндлар мусобақа финалига қадар етиб бориб, Исроилга мағлуб бўлишган. Осиё Кубоги-2011да Ҳиндистон гуруҳдаги барча ўйинларда ўз дарвозасидан 13 бор тўп ўтказиб юборган ҳолда турнирни тарк этган.

"А" гуруҳи. 1-тур
5 январь. БАА - Баҳрайн
21:00. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

6 январь. Таиланд - Ҳиндистон
18:30. Абу Даби. "Ал Наҳян" стадиони

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика