Latest news

15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  2 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  2 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  7 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  4 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашади News

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросими бўлиб ўтади.

Ушбу маросимда Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши эркак ва аёл футболчиси, шунингдек, энг яхши мураббийлар аниқланади.


Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган  AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашиш учун Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрига боради.


Бангкокка ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов ФИФА Президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК Президенти Шайх Салмон бин Халифа билан учрашиб, ўзбек футболи равнақи йўлидаги чора-тадбирлар бўйича муҳокамалар ўтказиши кўзда тутилган. Шайх Салмон бин Халифа Бангкокдаги маросимдан сўнг юртимизга ташриф буюради. Аввал хабар берилганидек, у 4 декабрь куни "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги Кубок финалини бевосита стадиондан кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ву Лей (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Умар Абдулраҳмон (“Ал-Айн”, БАА) ва суриялик Умар Ҳарбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони ) асоий даъвогар.

Энг яхши аёл футболчи бўлишга номзодлар орасида эса австралиялик Саманта Керр, шимолий кореялик Сунг Хянг-Сим ва япониялик Саки Кумагилар бор.      

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика