Latest news

10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  6 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  12 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0

ЎФФ президенти расмий ташриф билан Қатарга борди News

ЎФФ президенти расмий ташриф билан Қатарга борди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган “Aspire”га ташриф буюрди.

“Aspire” бизда жуда катта таассурот қолдирди”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Эртага Қатар Футбол Уюшмаси билан меморандум имзоланиши олдидан, ўйлайманки, бугунги сафар жуда самарали бўлди. Биз икки мамлакатда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида ушбу академия билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирганмиз”.

Умид Аҳмаджонов бугун, шунингдек, “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлди. ЎФФ делегацияси марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, “Aspetar”нинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганишга муваффақ бўлдилар.

Умид Аҳмаджонов 17 октябрь куни Доҳада Қатар Футбол Уюшмаси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Таний билан учрашади. Учрашув якунларига кўра Ўзбекистон ва Қатар футболи раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика