Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

ЎФФ делегацияси ФИФА Конгрессидаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайтиб келди News

ЎФФ делегацияси ФИФА Конгрессидаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган ФИФА Конгрессидаги иштирокини якунлади ва 14 июнь куни Тошкентга етиб келди.
Эслатиб ўтиш жоиз, ФИФА Конгрессида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллев ва ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаевлар хамроҳлик қилишди. Уч кишидан иборат Ўзбекистон Футбол Федерацияси делегацияси ФИФА Конгресси доирасида дунё футбол уюшмалари билан учрашиб ўзаро фикр алмашди.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ташриф доирасида ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ҳалифа, УЕФА президенти Мишель Платини билан учрашди. ЎФФ Президенти, шунингдек, Япония, Корея, Қатар, Иордания, Арманистон, Грузия каби футбол уюшмаси вакиллари ва раҳбарлари билан учрашди ва фахрий меҳмон сифатида ЖЧ очилиш учрашувини Сан-Паулудаги стадионда кузатди.

Эътиборлиси, 10 июнь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ФИФА Конгрессида уюшма президенти Зепп Блаттер томонидан ФИФАнинг махсус «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика