Latest news

08:26EЧЛнинг барча 32 та жамоаси маълум  0 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади News

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади

Айни пайтда ЎФА биносида йиғилиш бошланмоқда.

Ушбу саҳифада тадбирнинг воқеаларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


- ЎФА биносига Суперлига клублари раҳбарлари, мураббийлари, вилоят футбол Ассоциациялари раҳбарлари йиғилишган.



- Эски раҳбарият бугунги йиғилишга журналистларни киритмаётган эди. Бироқ янги раҳбарият ташаббуси билан журналистлар ЎФА биносига киритилди. Бу ҳақда воқеа жойидан championat.asia мухбири хабар берди.




- Вадим Абрамов, Асқар Толибжонов, Самвел Бабаян, Аҳрол Иноятов, Мурод Алиев каби футбол кишилари шу ерда. 

- Спорт вазири Дилмурод Набиев, унинг ўринбосари Ойбек Касимов, собиқ спорт вазири Рустам Қурбонов ЎФА биносига келишди. 

- ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ҳам шу ерда. У ЎФА вице-президенти бўлиши кутилмоқда. 



- ДИҚҚАТ! Мажлислар залига МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов кириб келишди. Йиғилиш бошланди. 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам шу ерда. 

РАСМИЙ ХАБАР. Равшан Эрматов - ЎФА Биринчи вице-президенти         

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович эса ЎФА вице-президенти сифатида сайланди. 






ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ўз аризасига кўра лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Аваз Максумов ЎФА бош котиби этиб тайинланди. 

15 июль куни ЎФА ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ЎФАга янги президент сайланади. 



"Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса турли йилларда футболимиз равнақига ўз хиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўз номимдан катта раҳмат айтаман. Очиғи бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш қулайроқдек туюлмоқда (кулади). Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни билиб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди. Албатта футбол бу жамоавий ўйин. Агарда барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимиз дуосини олиб, мутахассисларимиз, мухлисларимиз, ҳаммамиз ҳалоллик билан адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак ишончим комилки ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз", - дейди ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов. 





Rating: +101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика