Latest news

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди News

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоцицациясида Суперлига клублари ва стадионлар директорлари ҳамда вилоят футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга янада кўпроқ мухлисларни жалб қилиш, яқинда старт оладиган Про-лига ўйинларининг очилиш маросимларини байрамона руҳда ўтказиш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш аввалида Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келаётган мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳаё қилишини зарурлиги, мухлислар футболга худди байрамга келгандек оила аъзолари билан бирга ташриф буюришлари ва стадиондан катта завқ билан чиқиб кетишлари кераклиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан алоҳида топшириқ берилгани таъкидлаб ўтилди. Ўйинлар томошабинлар билан тўла стадионларда ўтадиган бўлса бу ҳолат майдонда тўп сураётган футболчиларга ҳам таъсир кўрсатиб, ўйинлар шиддати ва жозибаси янада ошиши тилга олинди.


Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Мирсардор Алимов ЎФА ва ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Суперлига ўйинларига аввалги мавсумга қараганда сезиларли равишда кўп мухлислар ташриф буюраётгани, бу эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан дарак бериши ҳақида айтиб ўтди. Аммо шунга қарамай стадионларга ишқибозларни янада кўпроқ жалб қилиш, Суперлиганинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлишини, стадионда байрамона муҳит ҳукмронлик қилиши учун яна қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу борада тайёрланган махсус тақдимот йиғилганларга намойиш қилиниб, стадионларга келаётган мухлислар орасида мухлислик маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, стадионларда егулик ва ичимликлар сотувини йўлга қўйиш борасида катта тажрибага эга компаниялар билан шартномалар тузиш, клубнинг рамзлари туширилган кепка, футболка, ручка, блокнот, шарф каби турли атрибутикаларининг сотувини йўлга қўйиш, айниқса, кичкина болакайларга мўлжалланган клуб либосларини кўпайтириш кераклиги изоҳланди.

Бу борада “Навбаҳор” футбол клуби томонидан амалга оширилган ишлар бошқа клубларга ҳам намойиш этилди ва бу борада батафсил маълумот берилди.



Мухлисларни стадионларга жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва “Ўзбектуризм” билан ҳамкорликда иш олиб боришга ҳам алоҳида аҳамият қаритилди. Жумладан, юртимиздаги мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳлари ва ўрта мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари учун стадионларга экскурсиялар уюштириш, стадионларда жажжи болакайлар учун қўшимча аттракционлар барпо қилиш зарурлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар талабалик гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда стадионларга бепул ташриф буюришларини йўлга қўйиш ҳам таъкидлаб ўтилди. Чет эллардан Ўзбекистонга келаётган туристлар учун стадионларимизга турлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки кундан кейин бошланадиган Про-лига учрашувларининг очилиш маросимларини ҳам худди Суперлига ўйинлари очилиш маросимлари каби байрамона руҳда ўтказиш, учрашувлардан аввал турли дастурлар тайёрлаш борасида фикр алмашилди.

Йиғилиш сўнггида клублар ва стадионлар директорлари кун тартибидаги маслалар юзадиган ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика