Latest news

12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  0 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизишни ишлари бошлади  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  2 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  4 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди News

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди

Tags :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, турли учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Отабек Имомов ва Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Туркияда мамлакат футбол федерацияси вице-президенти Сервет Ярдимчи ва бош котиб Кадир Кардаш билан учрашди. Учрашув давомида Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, турк клубларини Тошкентга таклиф қилиш, мусобақаларни ўтказиш тартиби,  маркетинг масалалари, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ўзбек футболчиларни Туркия клубларида тўп суришлари бўйича музокаралар ўтказилди.

Бугун Туркия клублари базаларига ташриф буюриш кўзда тутилган. У ерда клублар инфратузилмалари, стадионлар, майдонлар ҳолати билан яқиндан танишиб,  клубларда маркетинг масалалари қандай йўлга қўйилганини ўрганиб чиқиш режалаштирилган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика