Latest news

08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  3 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  8 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3

ЎФА томонидан ҳудудлардаги футбол мураббийлари ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижалари News

ЎФА томонидан ҳудудлардаги футбол мураббийлари ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижалари

Ҳудудлардаги футбол бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ошириш учун ЎФА томонидан белгиланган режа асосида улар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилинди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилиб, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати ЎФА қошидаги тегишли бошқармаларга берилди.
 
Ҳудудлардаги футбол бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ошириш учун ЎФА томонидан белгиланган режа асосида улар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилинди. Семинар давомида ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийлари ўртасида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Уларнинг касбий маҳорати синовдан ўтказилди.
 
Имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилди. Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилди.
 
 Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 300га яқин мураббий синовлардан ўта олмади, яна 400га яқин мураббийларга эса икки ой синов муддати берилди. Икки ойдан кейин улардан қайтадан имтиҳонлар олинади. Шунда ҳам имтиҳонларни топширолмаса, ўша мураббий лицензиясидан маҳрум қилинади.
 
Эътиборингизга ҳудудларда мураббийлар ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижаларини ҳавола қиламиз:
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Имтиҳондан ўтганлар – 45
Икки ой синов муддати берилганлар – 27
Ўта олмаганлар – 15
 
Хоразм вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 52
Икки ой синов муддати берилганлар – 24
Ўта олмаганлар – 21
 
Бухоро вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 75
Икки ой синов муддати берилганлар – 21
Ўта олмаганлар – 10
 
Навоий вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 45
Икки ой синов муддати берилганлар – 20
Ўта олмаганлар – 20
 
 Самарқанд вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 60
Икки ой синов муддати берилганлар – 1
Ўта олмаганлар – 9
 
Қашқадарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 93
Икки ой синов муддати берилганлар – 27
Ўта олмаганлар – 10
 
Сурхондарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 29
Икки ой синов муддати берилганлар – 46
Ўта олмаганлар – 4
 
 Жиззах вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 40
Икки ой синов муддати берилганлар – 12
Ўта олмаганлар – 16
 
Сирдарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 55
Икки ой синов муддати берилганлар – 16
Ўта олмаганлар – 31
 
Тошкент вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 32
Икки ой синов муддати берилганлар – 48
Ўта олмаганлар – 21
 
Андижон вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 77
Икки ой синов муддати берилганлар – 45
Ўта олмаганлар – 58
 
Фарғона вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 70
Икки ой синов муддати берилганлар – 37
Ўта олмаганлар – 27
 
Наманган вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 54
Икки ой синов муддати берилганлар – 41
Ўта олмаганлар – 28

Тошкент шаҳар
Имтиҳондан ўтганлар – 126
Икки ой синов муддати берилганлар – 13
Ўта олмаганлар – 10
 

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика