Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  12 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  200 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди

ЎФА томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини ошириш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Маълумки, бир неча кунлардан сўнг юртимизда футбол мавсумига старт берилади. Уни юқори руҳда ўтказишда сифатли ҳакамликнинг ҳам ўрни бор. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ҳакам ва назоратчилар бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масалада сўз борди. Йиғилишда мавсумни юқори савияда ўтказиш учун нафақат клублар, балки ҳакамлар ҳам ўқув-машғулотларини ўтказганлиги таъкидланди. Йиғинлар янги босқичга олиб чиқилиб, махсус семинарларга илмий ёндашилганлиги, ВАР симуляторига оид махсус технологик кўникмалар бериб борилганлиги маълум қилинди.

“Профессионал футбол учун — сифатли ҳакамлик зарур. Футболимизни ривожлантиришда, энг аввало, ҳакамликка эътибор қаратишимиз керак. Шу боис, сўнги пайтларда ушбу йўналишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳакамнинг баҳсли вазиятларда чиқараётган ҳар бир қарори шаффоф ва футбол фойдаси учун бўлиши шарт. Чунки ҳакам, биринчи галда, адолатни ва футболчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек, футболимизнинг имиджини яратадиган одамдир” деди Равшан Эрматов.

Учрашув давомида ҳакамлар орасида соғлом рақобатни шакллантириш кераклиги айтилиб, ҳар бир турдан сўнг доимий равишда хатолар устида ишлаш ва таҳлил қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа имиджини кўтариш йўлида барча ҳакамлар ҳалол ва адолатли қарорлар чиқариш кераклиги яна бир бор эслатилди. Курашувчан футболчиларни тайёрлашда ҳам ҳакамларнинг ўрни муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари аёллар ҳакамлигига ҳам тўхталиниб, хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларни фақат аёл ҳакамлари бошқарадиган тизим йўлида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Уларнинг маошларини босқичма босқич ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам сўз олиб, футболнинг ривожланишида ҳакамларнинг елкасидаги масъулият футболчиларники каби катта эканлигини айтди. Учрашув якунида ОФК академияларини якунлаган ёш ҳакамларимиз ҳақида маълумот берилди. ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан барча ҳакамларимизга омад тилади.





Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика