Latest news

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди News

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди

Ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ЎФА томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академия ёш ва иқтидорли ҳакамларни тайёрлаш, уларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали ҳакамлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Академияга футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича билимга эга ва чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш ҳакамларни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

Академиянинг бошланиши ва танловлар ҳақида батафсил маълумотлар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади. Танлов ва талабларга қуйидагилар киритилган:

- Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

- Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

- Жисмоний тайёргарлик даражаси;

- Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлар;

- Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Академияда таълим жараёни 6 та модул асосида ташкил этилади ва талабалар махсус экипировка ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика