Latest news

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  10 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти News

ЎФА Қашқадарё футбол академиясини "Пахтакор"га, Сирдарёдагисини "Металлург"га беряпти

Маълумки, шу йилнинг ёз ойларидан бошлаб ҳар бир вилоят марказида ЎФА академиялари фаолият олиб бормоқда.

Бизга маълум бўлишича, ушбу академиялар давлат бюджети томонидан молиялаштирилади. Лекин тез орада барча 14та академия Суперлига ва Пролиганинг айрим клубларига бириктирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида баъзи клубларнинг ўз академияси йўқлиги айтилмоқда.

Лекин қизиғи шундаки, агар бу борада тегишли қарор қабул қилинса, Қашқадарё футбол академиясини бундан буён "Пахтакор" оталиққа олади. Чунки "Насаф" билан "Машъал"нинг ўз академияси бор. Шунингдек, "Шўртан" жамоаси қошида ҳам футбол мактаби фаолият юритяпти ва барча шароитларга эга.

2019 йилдан бошлаб турли ҳудудларда жойлашган 14та академия қуйидаги клублар ихтиёрига ўтиши кутиляпти.

Тошкент шаҳар футбол академияси - "Локомотив"
Тошкент вилояти футбол академияси - АГМК
Наманган футбол академияси - "Навбаҳор"
Фарғона футбол академияси - "Қўқон-1912"
Андижон футбол академияси - "Андижон"
Сирдарё футбол академияси - "Металлург"
Жиззах футбол академияси - "Сўғдиёна"
Самарқанд футбол академияси - "Динамо"
Қашқадарё футбол академияси - "Пахтакор"
Сурхондарё футбол академияси - "Сурхон"
Бухоро футбол академияси - "Бухоро"
Навоий футбол академияси - "Қизилқум"
Хоразм футбол академияси - "Хоразм"
Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси - "Орол"

Демак, бу иш амалга ошса айтиб ўтганимиздек, Қарши шаҳридаги вилоят футбол академияси "Пахтакор", Сирдарёдаги академия эса "Металлург" қарамоғига ўтади. Бу кейинчалик қандай фойда бериши мумкинлиги тўғрисида яқин орада каттароқ мақола қилишга ҳаракат қиламиз.

Х.Холиқов

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика