Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  34 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

ЎФА мутахассислари Россиянинг "Локомотив" клуби билан музокара ўтказди News

ЎФА мутахассислари Россиянинг "Локомотив" клуби билан музокара ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари гуруҳи Россия футбол уюшмаси ҳамда профессионал футбол лигасида иштирок этаётган бир неча профессионал клублар билан музокаралар ўтказиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда улар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик.

Дилшод Саидмуродов, Жўрабек Сабдаров ва Санъат Шариповлардан иборат ЎФА мутахассислари гуруҳи терма жамоамизнинг собиқ аъзолари Владимир Маминов ва Олег Пашининлар тўп сурган, Россия премьер лигасининг амалдаги чемпиони бўлган Москванинг "Локомотив" футбол жамоаси ижрочи директори Алексей Киричек ҳамда ижрочи директор ўринбосари Дмитрий Ивановлар билан учрашув ўтказишди.

Йиғилишда суперлигамиз формати ҳақида ҳам сўз борди. Россиялик мутахассислар Россия футбол лигасида ҳам 1992 ва 2014 йилларда ушбу форматдан фойдаланилганини, аммо бу формат ўзини тўлиқ оқламаганини айтиб ўтишди.

Мухлисларга яхши маълумки, "Локомотив" клуби сўнгги марта 2003 йилда Европа чемпионлар лигасида иштирок этган эди. Орадан 15 йил вақт ўтиб, клуб яна ушбу мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мутахассисларимизга "Локомотив" вакиллари еврокубоклар клубга қандай молиявий фойда келтириши ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Клуб мутасаддиларининг сўзларига кўра, натижаларга қараб клуб бу мусобақада 15 миллиондан 25 миллион еврогача пул ишлаб олиши мумкин. УЕФАнинг коэффицентлар тизимига кўра, еврокубокларда мунтазам иштирок этиб келаётган клублар очколарига қараб, кўпроқ пул ишлаб топишлари мумкин бўлади. Масалан, ЦСКА клуби Европа лигасида қатнашишига қарамасдан, коэффиценти ҳисобига кўра 30 миллиондан кўпроқ пул ишлаб олади. Айтиб ўтилган суммалар Европанинг гранд жамоалари учун унчалик катта пул ҳисобланмаса ҳам, "Локомотив" сингари жамоалар учун улкан мотивация ҳисобланади.

Учрашувда бир қатор долзарб масалалар ҳақида фикрлар алмашилди. Хусусан, "Локомотив" клубининг футболчилар билан ўзаро тузган шартномаси бандлари билан танишилди. Барчага маълумки бундай даражаси юқори клублар футболчилар билан 1-2 йиллик шартнома тузмасдан, балки энг камида 3 йиллик шартнома имзолашади. Сабаби жамоага келиб қўшилаётган футболчи клубга меҳр қўйиб шу жамоанинг бир бўлагига айланиши клуб учун муҳим жиҳатлардан биридир. Шундагина футболчи жамоада бор имконияти ва салоҳияти билан, жон куйдириб тўп сура олади. Бу амалиётни бизнинг ПФЛда ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ ишдир. Клуб мутасаддилари жамоаларнинг РПФЛга тўлайдиган аъзолик бадаллари ҳақида ҳам гапириб ўтишди. Олинган маълумотларга кўра, премьер лига жамоалари 12 миллион рублдан пул тўлашса, биринчи лига клубларининг бадаллари 3-5 миллион рублни ташкил этади.



"Локомотив" жамоаси "Россия темир йўллари" Акциядорлик жамиятига қарашли ташкилот бўлсада, профессионал клуб сифатида ҳомийсидан фақатгина реклама учун пул олади ва бошқа харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан қоплайди.

Клуб мутасаддиларидан мухлисларни стадионга жалб қилиш усуллари ҳақида ўртоқлашиш сўралганда, улар томонидан қуйидаги фикрлар билдириб ўтилди. Хусусан, "Локомотив" клуби ўзининг уй стадионида Россиянинг машҳур қўшиқчиларини концертлар бериш учун таклиф қилади. Бу концертларда айрим санъаткорларга қатнашишлари учун пул тўланса, айримлари беминнат хизмат кўрсатишади. Стадион атрофида болалари билан ташриф буюрган мухлислар учун турли атракционлар, ўйин майдончалари, болажонлар учун қизиқарли бўлган юз бўёвчи рассомлар хизматлари йўлга қўйилган.

"Локомотив" вакиллари болалар футболига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди. Клуб академияси "Локомотив" учун катта аҳамиятга эга. Академияга ёш футболчилар 11 ёшдан қабул қилинади. Аммо мутахассислар фикрига кўра, болакайлар 14 ёшгача ота-онаси бағрида бўлиши, улғайиб 14 ёшга етгач академияда таҳсилни давом эттириши мақсадга мувофиқдир. Бу тизим Германияда ҳам самарали йўлга қўйилган. Балки келажакда "Локомотив" ҳам ушбу тизимга ўтса ажаб эмас. Академияда болалар учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар мукаммал тарзда яратилган. Бошқа профессионал клубларнинг академиялари ҳақида фикр алмашилганда Россияда фақатгина "Локомотив" ва "Краснодар" клубларининггина ўқув муассасалари борлиги маълум бўлди. Мутасаддилар бу ҳолатдан фахрланишларини айтиб ўтишди. Ҳар йили академия селекционерлари 20-22 нафар иқтидорли ёшларни академия сафига жалб қилишади.

Россияда клублар ўйин вақтида хавфсизликни таъминлаш учун стюартлар ёрдамидан фойдаланади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида меҳнат шартномалари тузилади ва ушбу шартномага мувофиқ уларга ҳақ тўлаб борилади. Фақат фавқулотда ҳолатлар пайтида ва даражаси юқори бўлган халқаро ўйинларда милиция хизматига мурожаат этилади.

Музокаралар сўнггида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Локомотив" клуби ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. Ушбу келишувга кўра, клуб мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон жамоаларига семинарлар ташкил қилишади.

ЎФА мутасаддиларининг Россияга сафари давом этмоқда. Олдинда уларни Россия профессионал футбол лигаси ҳамда Россия футбол уюшмаси вакиллари билан музокаралар кутиб турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика