Latest news

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  17 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  23 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди News

ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди

ЎФА томонидан Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов, Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов Греция, Германия ва Чехия футбол федерациялари вакиллари билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича келишувга эришишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академиясида бўлиб, акамемия фаолияти билан яқиндан танишишди. Жумладан, академия раҳбари ва координатори, "Витория Гимарайнш" ёшлар жамоаси бош мураббийи Луис Кастро ва академия бош скаути, Скаутлар бўлими бошлиғи Роберто Мораис билан учрашув чоғида Португалия академиясида йўлга қўйилган иш тизими, мураббийлар тайёрлаш тартиби, болалар билан машғулотлар олиб бориш услуби ҳақида гаплашилди.
Шунингдек, келгусида Ўзбекистон U-16, U-19 терма жамоалари иштирокида "Витория Гимарайнш" клуби академияси жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, академия скаутлари мамлакатимизга таклиф этилди. Улар юртимиздаги иқтидорли футболчиларни кузатиб бориб, энг муносибларни Португалияга олиб кетишлари режалаштирилган.
 
"Витория Гимарайнш" клуби академиясига ташриф давомида ЎФА мутасаддилари бу ерда яратилган инфратузилма билан ҳам яқиндан танишишди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика