Latest news

10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  6 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  7 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди News

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали"ни ўтказишга киришди.

Бундан кўзланган мақсад  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш, унинг таркибига истеъдодли футболчиларни саралаб-танлаб олишдан иборат.

Саралаб олиш масъулияти яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Азамат Абдураимов зиммасига юклатилган. 16 ёшли ўсмирлар термасини бошқаришга бириктирилган Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар гуруҳи  мусобақа давомида Тошкент, Қашқадарё ва Намангандаги истеъдодли футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишади, хулоса қилишади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилда шаклланади, 2019 йили Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган ўсмирлар терма жамоаларига эса  2021 йилда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлланмаси берилади.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида иккита ўйин бўлиб ўтди:

20 март.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Насаф" (Қарши) – 2:1
"Odil Junior" (Наманган) - "Локомотив" (Тошкент) – 1:1

22 март.
"Odil Junior" - "Спартак"
"Бунёдкор" - "Насаф"

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior"
"Локомотив" - "Насаф"

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика