Latest news

00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  7 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:54А Серия. "Рома" - "Женоа". Асосий таркиблар маълум!  5 23:43Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  22 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  16 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  13 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2

ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола News

ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола

Кеча Тошкент шаҳар футбол ассоциацияда ЎФА Кубогининг янги лойиҳаси бўйича йиғилиш бўлган. Унда "Пахтакор", "Локомотив", "Одил Аҳмедов ФА", "Оқ-Тепа" ("Феникс") каби клублар унга қарши чиқишган бўлса, "Бунёдкор" сизлар нима десангиз шу деган.

Аксар вилоят жамоалари гапиришга қўрқади. Бу нарсага кучи етмаслигини билсада, мингта хато билан ёзилган хатга лаббай деб жавоб беради.


Мен қаердадир хато ишни кўрсам раҳбариятга кириб айтаман. Лекин 3-4 ойда бир бўлади. Аммо ҳар куни кириб ўз фикрини ўтказиб кетадиган, ҳар куни ўша ерда ишлайдиган мутахассислар йўқ эмас. Айнан шуларни деб ҳам болалар футболи "нагрузка"да қолиб кетган. 2024 йил ЎФА Кубогининг биринчи босқичи қаерда кўрдингиз оммавий ёритилганини. Ким нечанчи ўринда турди, турларда қандай ҳисоблар қайд этилди, ўйинлар бўлдими, йўқми? Маълумотлар базаси шаклландими? Ҳудуд босқичларида ким тўпурар бўлди, ким энг яхши ўйинчи ёки мураббий? Ўзи қайси ҳудуд босқичи тўлиқ ўйин билан якунига етди, қайси бирида ким нечанчи ўрин олди, шу ҳақда марказлашган маълумотларни кўрдингизми?


Энди янги лойиҳа бўйича қисқача маълумот. Унга кўра янги ЎФА Кубоги иккига бўлиниб ўтказилинади. Ҳудди U19 ва 1-лига каби.

Биринчи ҳудуд жамоалари: Насаф, Машъал, Шўртан, Бухоро, Хоразм, Жиззаҳ, Қашқадарё, Сурҳондарё, Навои, Самарқанд, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикаси академиялари. 

Иккинчи ҳудуд жамоалари: Пахтакор, Бунёдкор, Локомотив, Металлург, ОКМК, O.Аҳмедов ФА, Оқ-Тепа, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Тошкент вилояти футбол академиялари.



Асосий муаммога ўтишдан аввалги клублардан келиб чиқиб саволим, қани бу ерда "Қизилқум", "Динамо", "Бухоро", "Сурхон", "Сўғдиёна", "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор"? Ҳа ёдимдан чиқибди, ҳозир ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам академияларга бўлиши керак-ку, тўғрими? Бу санаган клубларим тегишли бўлган вилоятларда ЎФА қошидаги элит академиялар бор-ку! Узр, ёдимдан чиқибди. Мен 100% ишонч билан айта оламан. Мана шу 9 та жамоанинг U-7 дан тортиб U-12 гача бўлган жамоалари шу вилоят академияларига қарши ўйнасалар, ишонинг, клублар фойдасига 5-6 тадан кам гол урилмайди. Фарғонанинг "Фаровон" СМ ва жисмоний шахс ҳамкорлигида ташкил қилган клубининг икки ёш тоифаси сўнгги ЎФА Кубогининг ҳудуд босқичида БИРИНЧИ ўринни қўлга киритди. Улар 3 та давлат академиясидан устунликка эришдилар. Қолган иккитасида ҳам ғолиб чиқар эдилар балки қатнашганларида. Аммо бундай жамоаларнинг молиявий имконияти ҳар бир ёшга сифатли жамоа тузишга етмайди. "Нефтчи" ФМ деган клуб бор. Академиясидан асло кучсиз эмас. Бугун сиз танийдиган кўплаб ёш футболчилар мана шу мактабдан чиққан. "Навбаҳор"ни қалъа деган жойи бор. Уларнинг асосий рақиби "Баркамол Авлод" ва Косонсой бўлади. Ҳозир Уйчида яхши болалар жамоаси тузилган.


Кеча Тошкент шаҳар футбол ассоциацияда ЎФА Кубогининг янги лойиҳаси бўйича йиғилиш бўлган. Унда "Пахтакор", "Локомотив", "Одил Аҳмедов ФА", "Оқ-Тепа" ("Феникс") каби клублар унга қарши чиқишган бўлса, "Бунёдкор" сизлар нима десангиз шу деган.


Аслида бу лойиҳага "Қизилқум", "Динамо", "Бухоро", "Сурхон", "Сўғдиёна", "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" каби клублар қарши чиқишлари лозим. Чунки вилоят академияларининг бундан кейин энг яхши ўйинчилари ФИФА ва ЎФА ҳамкорлигида қурилаётган янги академияга беришлари керак бўлади. Агар юқоридаги клублар кўзини очиб, вилоятдаги футболчиларни ўз мактабларини яратиб тарбияламасалар, бундан кейин улар фақат футболчи сотиб олишлари керак бўлади. Биз ҳар бир вилоятда тизим яратиш ўрнига, тескари йўлдан кетяпмиз. Бу жамоалардан "Нефтчи", "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг футбол мактаблари фаолият олиб боради. Биз сифатли футбол бўйича иккинчи ўринда турадиган водийни битта хато лойиҳа туфайли йўқотамиз. Бу ишни мақсади ҳам аслида шу. Бир икки киши академияларни кучайтирамиз деб маҳаллий клубларни инқирозга йўлатмоқчи. Мақсад аён, ҳамма яхши боласини академияларга бериши керак. Клубларга эса фарқи йўқ, кетавермайдими болалар. Эртага "Металлург"нинг куни уларнинг бошига тушмаслигига ким кафолат беради? Ҳозир қийналмай топаётган пулларини бир кун келиб меҳнат қилиб топиш керак бўлганда, вилоятда болалар футболи "ўлиб" бўлган, бори ҳам уларники бўлмаган даражага чиққан бўлади. Бу мақолада аччиқ гаплар бўлади, қачондир айтишим керак эди. Мана бугун ўша кун келди. Вилоят футбол ассоциацияларининг Вице-Президентларининг иши ички чемпионатларни шакллантириб, кучайтириш ўрнига оммавий футбол ва "галочка" учун тадбирлар ўтказиш билан банд. 12 кишилик ходимлар йиғиндиси еттинчи йилга қараб кетди-ки, вилоят кесимида профессионал мусобақа ўтказадиган ҳолатга чиқмади. Нари борса 3 та ассоциациянинг ишини мақтаб кўрсатса бўлади. Аслида бу лойиҳага улар биринчи бўлиб қарши чиқишлари керак эди. Лекин қарши чиқа олмайдийлар, чунки бераман деса ўзида лойиҳа мавжуд эмас. Менимча лойиҳа уларга кўрсатилмаган ҳам.


"Сўғдиёна" яқинда катта академиясини очади. Бу давлат академияси эмас, клуб қошидаги 3 та майдони бор ИНФРАСТРУКТУРАГА эга мажмуа бўлади. Жамоа мана шундай катта лойиҳага қўл уряпти. Иван Бошвокич бу борадаги маслаҳатларини аямаяпти. Ўзбекистонда бу мутахассис унутилган анъанани яна бошлаб юборди, яъни мактаб ўқувчиларини асосий таркибда имконият беришни. Энди мусобақа муаммоларини бирма-бир ҳудуд ва вилоят кесимларида кўриб чиқамиз.


Лойиҳага водий кўзи билан қараймиз.


2024 йилги ЎФА Кубогига жавобгар Наманган вилояти футбол ассоциацияси бўлди. Кези келганда уларни мақтаб ўтаман. Суриштирдим, кўп жамоалар мусобақанинг ҳудудий босқичидан кўнгиллари тўлган. Ўйинлар ўз вақтида бўлди, ҳакамлар иштирок этди, финал босқичи учун йўлланма берадиган 4 та ўринга ҳар бир ёш тоифасида камида 8 тадан жамоа кураш олиб борди. Мусобақада эса 12 тадан жамоа иштирок этди. Келинг энди водий ҳудудида финал босқичига йўл олган жамоалар рўйхатига назар ташлаймиз:


2011 йиллар: Наманган ФА, Андижон ФА, Фарғона ФА, Фарғона ФМ (ДСШ)

2010 йиллар: Фарғона ФА, Наманган ФА, Фарғона ФМ (ДСШ), Марғилон СМ

2009 йиллар: Наманган ФА, Марғилон СМ, Андижон ФА, Андижон О-И

2008 йиллар: Наманган ФА, Андижон ФМ, Андижон ФА, Қўқон-1912


Агар шу рўйхатнинг барида футбол академиялари бўлиб, улар финал босқичида энг юқори ўринларни қайд қилганларида бу қарорга қарши чиқиш мен томонимдан уят бўларди. Қаранг, 2008 ва 2009 йилларда давлатдан миллиардлаб пул олиб ишлатадиган Фарғона академияси финал босқичига чиқа олмаган. Улар ўз ҳудудларида тўртталикка кира олмаганлар. Аксинча, битта БЎСМ ва деярли ҳеч қандай имконияти мавжуд бўлмаган қўқонликлар финал босқичига йўл оляптилар. Бу билан Фарғона футбол академиясини танқид қилмаяпман, гапнинг тагида гап бор. Бу ҳудудда яхши жамоалар кўпки, уларни "чопиб" фақат 3 та академияни мусобақага жалб қилиш жуда хато. Бунинг сабаби бор, агар водийдан кўп жамоаларни жалб қилса, унда уй сафарга Тошкент кўнмаслигини булар яхши билган. Ҳозир эса бор йўғи уч маротаба сафарга чиқасизлар деган важ билан уларни кўндириш ҳаракатидалар. Энди ўринли савол, водийни ўзида зўр бўлмаётган академияларни олдида чиқадиган жамоани ямламай ютадиган академиялар "Пахтакор" ва "Бунёдкор", "Одил Жуниор"нинг қафасига ташлаш ўта кетган ... (истаган сўзингизни ёзиб олинг). 


Келинг финал босқичига бир назар ташлаймиз. Ёш тоифаларига сараланган ҳолда гуруҳдан чиққан жамоаларни ёзиб ўтаман.


2011 йиллар: Гуруҳдан фақатгина Наманган ФА.

Бу йилда Андижон ва Фарғона ФА ўз гуруҳида тўртинчи ўринни олган. 

2010 йиллар: Наманган ФА ва Марғилон СМ.

Фарғона ФА "Пахтакор" ва "Локомотив"дан 2 та ўйин якунига кўра 10 та гол ўтказиб, битта ҳам урмаган. Гуруҳда яна тўртинчи ўрин.

2009 йиллар: Наманган ФА ва Андижон ФА.

Гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, Андижон О-И ва Марғилон СМ учинчи ўринни олган. Марғилон 4 очко тўплаган. Тўплар нисбатига кўра "Насаф" ва "Металлург"дан ортда қолдилар. Кўряпсизларми, академиялар гуруҳда тўртинчи ўринни оляпти, келажак турнирида иштирок этмайдиган жамоалар эса битта тўп камлик қилиб гуруҳдан чиқа олмаяпти.

2008 йиллар: Қўқон-1912 ва Наманган ФА. 

Бу ерда қўқонликлар гуруҳдан чиқишни уддаладилар. Ҳар бир ёш тоифасида яхши иштирок этган ягона академия Наманган.



ЎФА Кубогида жамики академиялар ичида фақат Наманган ФА яхши иштирок этди. Улар 2010 ва 2009 йиллар мусобақасида финалга қадар етиб бордилар. 2008 йиллар турнирида эса 3-ўринни эгаллади. Бошқа ҳеч кимни ярим финалда кўрмадик.


Водийда аллақачон Тошкент шаҳар чемпионати каби шаклланиб бораётган чемпионатни ҳозир бузиш арафасидалар. Кишини қувонтирадигани, водийнинг ҳар бир бурчагида бугун хусусий футбол мактаблари очилиш урф бўлди. Қолганлар учун бу мусобақа қолиши мумкин, академиялар иштирок этмайди дейдиганлар учун хулосам. Биринчидан финал босқичи "мотивацияси" йўқ мусобақа водийнинг қолган 9 та жамоаси учун қизиқ бўлмайди. Иккинчидан қолган тақдирда қолган 9 та жамоа яна 3 та ўзига ўхшаган клубни жалб қилади ва 7 ёшдан 12 ёшгача водий лигасини тузади. Бу ёшда эса академиялар йўқ. Натижада бу мусобақа йил сайин ўсиб боради ва ҳеч қайси клуб кейин ўз шогирдини академияларга олиб бориб бермайди, чунки уларнинг мусобақаси аллақачон ЎФА Кубогидан илгарилаб кетган бўлади. 


Лойиҳага Сирдарё ФА кўзи билан қараймиз.


Водий клублари қийналмасин деб Сирдарёни воҳа ҳудудига қўшиш учун одам танасининг бош қисмининг ичидаги миясида плюс ва минус толалари бир-бирига тегинмай қолган бўлиши керак. Бу мақолани 11 январдан бери ёзаман. Бироз асабларим жойига келган. Қаранг, водий клублари нари борса Тошкентга келишади. Сирдарёни уларга қўшадиган бўлсак масофа узайиб кетиши мумкин. Аввалги 4 га бўлинган ҳудуд тизимида Сирдарё ФА Тошкент томонда эди. Энди сирдарёлик болаларни азоблаш рақамларини кўринг.


Сирдарё - Жиззах 111 км

Сирдарё - Самарқанд  233 км

Сирдарё - Муборак 448 км

Сирдарё - Ғузор 393 км

Сирдарё - Қарши 381 км

Сирдарё - Навоий 396 км

Сирдарё - Бухоро 499 км

Сирдарё - Термиз 612 км

Сирдарё - Нукус 1018 км

Сирдарё - Урганч 894 км


13 ва 14 ёшли боланинг мусобақага ажратилган куни йўлда ўтиб кетади. Бу болакайлар СВ ёки купели яхши вагонларда кетади деб ўйлаяпсизларми? Салом, плацкарт... Иссиқ кунларга тушиб қолса, бизнинг поездлардаги шароитларни жуда яхши биласиз. Ҳали ўйин кунлари учун чипталар топиладими, йўқми? Бола мусобақа учун яшамайди, бола ўйин куни келмаслигини кутишни бошлайди. Толиқиб, тинкаси қуриб боради ва 5-6 та гол ўтказиб яна ит азобида ортга қайтади. Жаноб Гига географиядан дарс бериш ниятим йўқ, аммо унга бир маълумотни айтиб ўтаман.


Сирдарё босиб ўтадиган масофага Бельгия кўзи билан қарасак, Сиз Буюк Британиянинг энг чекка ҳудуди Ирландиянинг қирғоғига, Паст томон юрсангиз Испанияга, Ўнгга Варшавага. Бироз йўналишни ўзгартирсангиз Венгриягача бўлган масофани босасиз. Бельгия ичининг энг узун оралиқ масофаси Брюге шаҳридан ва Арлон қишлоғигача бўлиб, 309 кмни ташкил қилади. Балки у ердаги қисқа масофа туфайли бундай чемпионатни йўлга қўйиб бўлар, лекин масофа жиҳатдан Ўзбекистонда эмас. Германияда ҳар бир ёш тоифалари 5 та ҳудудга бўлинади. Туркияда футболини анча йилдан бери ўрганаман, 6 тага бўлинади. У ерда на молиядан, на транспортдан муаммо йўқ. Футбол мусобақаларни яқин-яқин ҳудудлар кесимида ривожлантириш керак, болаларни азоблаш орқали эмас.


Бельгия шу қадар кичкинаки, Сирдарёдан Нукусга бориб келадиган 2032 км масофага 3 маротаба мамлакатни айланиб чиқса бўлади.


Энди бу лойиҳага ҳудудлар бўйича кўз югуртириб чиқамиз.


Лойиҳага Тошкент кўзи билан қараймиз


2024 йил Тошкент шаҳар чемпионати бир қадам орқага ташлади. Ҳаммаси ЎФА Кубогини деб. ЎФА кубогида ҳам, Тошкент шаҳар чемпионатида ҳам бир вақтни ўзида иштирок муаммо эканлигини билган яхши жамоалар, "Феникс", "Чиғатой" ва "Дўстлик" ЎФА Кубогидан чиқиб кетдилар. ЎФА Кубогида иштирок этаман деб "Пахтакор", "Бунёдкор", "Одил Аҳмедов ФА" шаҳар чемпионатида иккинчи таркиби ёки бир ёш кичик таркиби билан қатнашди. Натижада на у ерда, на бу ерда ҳамма кучли жамоалар жам бўлди. Бунинг салбий оқибатларини Сиз келажакда тузиладиган терма жамоаларда кўрасизлар. Бугунги жароҳатнинг яраси вақти келиб асоратини кўрсатади. Энг ёмони ҳафтада иккита  ўйин ўтказишга мажбур бўлган пойтахт клубларининг мактаблари билан жиддий муаммо чиқиб келди. Энди улар ўйин олди машғулот ва ўйинни мактаб вақтида ўтказа бошладилар.  Ги Киала саволимга жавоб берсин, Бельгияда ҳам тизим болаларни мактаб вақтидан чалғитишга изн берадими? Ёки Ўзбекистондаги таълим тизимини четлаб ўтиш мумкин деб ўйлаяптиларми? Тошкент шаҳар чемпионатини қурбон қилиб ЎФА Кубогини кучайтириш учун, аввал вилоят лигаларида Тошкент жамоаларидан устун бўлиш у ерда турсин, улар билан бир қаторга чиқиб олиши устида ишлаш керак. Якунига теган ЎФА Кубогида 4 та ёш тоифасидаги 16 та ярим финалчининг бор йўғи 4 таси академиялардан. Шундан учтаси Наманган ФА! Раҳмат Ғанишер ака, Сиз бугунги кунда энг яхши менеджер эканлигизни исботлай олдингиз. Яна биттаси Тошкент ФА. У ҳам Тошкентдаги рақобат туфайли. Қолган академиялар қани? Нима учун ҳали пишиб етилмаган академияларни, аллақачон мева бераётган клубларнинг зарарига ишлайдиган лойиҳа орқали кучайтирмоқчисизлар ва ким кафил-ки, бу билан улар кучайиб қолишига? Аксинча мева бераётганлар совуқ уриб кетиб, қолганлар шу ҳолатда қолсачи? Сизнинг тангангизни иккинчи томони борми ёки отганда тикка туриб қоладими? Мендаги сўнгги маълумотга кўра бу борада шаҳарда йиғилиш бўлган ва клублар бу мусобақада иштирок этмасликларини билдирганлар. 


Лойиҳага Қашқадарё ва "Насаф" кўзи билан қараймиз.


Бу жамоа ҳақида кўп ёзмайман, билганим, улар миллиард пулни энди йирик-йирик ҳисобда ғалаба қозонадиган ўйинларга беҳуда сарф қиладилар. Ундан кўра ПРО Лигада қолиб яна битта U-19га харажат қилгани ўзи учун минг маротаба яхши. Бу мусобақага қўшилгандан, "Насаф" ҳар ҳафта Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этиши ўзи учун фойда бўлади. "Машъал" ва "Шўртан" орадан анча йил ўтиб Суперлигага қайтди. Кўряптиларки, нарх наво аввалгисидан анча баланд. Улар энди U-21 жамоасини шакллантириб уни сметага киритишлари керак. Бунга қаердан пул олишни билмай юрган пайти, энди 88 нафар болани ўз ичига оладиган лигада Нукусдан, Сирдарёгача бўлган масофани босиб ўтиши керак. Нафас олишга берилар уларга!!  


Лойиҳага Нукус ва Урганч кўзи билан қараймиз.


Энди Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм футбол академияси болалари поездда юз ва минглаб км масофаларни босиб юриш билан вақт ўтказадими ёки машғулот қилиб болага ўхшаб ўйнашни ўйлайдими? Ҳар бир км дан озгина олиб ташласангиз Урганчга ҳам қанчалик қийин бўлишини кўрасиз.


Нукус - Сирдарё 1041 км

Нукус - Жиззах 919 км

Нукус - Самарқанд 813 км

Нукус - Муборак 639 км

Нукус - Ғузор 770 км

Нукус - Қарши 713 км

Нукус - Навои 652 км

Нукус - Бухоро 547 км

Нукус - Термиз 995 км

Нукус - Урганч 156 км


Карль! Бу лойиҳага янгича ном берамиз, "болаларни азоблаш миссияси"! Тамом, бошқа гап ёза олмайман. Энг қизиғи нимада биласизми? Шунча кўринган муаммони кўрмаганларга қандай баҳо қўямиз? 


Энди мақолага оид саволим! Европалик мутахассис келиб шу лойиҳани 3-4 кунда ёзмаган, бунга анча вақти кетган. Шу анча вақт кетказиб ўзбек футболининг зарарига ишлайдиган лойиҳани татбиқ қилишини кутган бўляпмизми? "Элит футбол" лигаси бўлими раҳбари Баҳром Умаровга ҳам шу савол, (кўчадаги салом аликни, соғлом дебатга кейин аралаштирмаслик. Аралашган тақдирда мен ҳеч нима йўқотмайман) ЎФАда шунча вақт ишлаб қилинган лойиҳаси шуми? Ёки бу ҳали ўйланадиган режа деб вазиятдан чиқамизми? Хатда аниқ ва тиниқ қилиб кўрсатилган, иштирок этишингизни ТАСДИҚЛАНГ! Ўзинги фаолият олиб борган "Металлург" жамоаси ҳомийни рад этиши натижасида қандай ҳолатга тушиб қолди? 


ЎФА қошида бевосита болалар футболи билан шуғулланадиган 3 та бўлим бор. Буларнинг барини битта қиладиган вақт келмадими? Ҳеч кимни ишдан олиш керак деган фикрни илгари сурмаяпман. Шунчаки битта иш билан битта катта бўлим сифатида шуғулланишларни истардим. Айниқса ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг йиғинларига беш кетмай иложингиз йўқ. Ўтган йили 2010 йиллар мусобақасининг финал босқичи ўтяпти, бу ерда терма жамоа йиғилган. ЎФА Кубогининг 2009 йиллари учун мусобақа якунига етиши билан терма жамоа йиғин бошлаяпти. Жамоанинг негизини ташкил қилган жамоалар ярим финал ва финални ўйнаганлар. 8 кунда 6 та стандарт майдонда йилнинг муҳим мусобақасини ўтказган футболчилар дам олиш ўрнига ўқув-йиғин машғулоти ўтказишга неча баҳо? Ги Киала Бельгиянинг олтин авлодини шу тарзда кашф қилганми? Ёки ўша пайт унга китобни тўлиқ ўқишга беришмаганми? Сўнгги 2 та U-17 Европа чемпионатининг саралашида Бельгия муваффақиятсизликка учради. Ҳаттоки Еврога улар чиқа олмади. Сўнгги маротаба 2022 йил Исроилдаги турнирда қатнашиб гуруҳда қолиб кетдилар. Биз бу орада нафақат Осиёда муваффақият қозондик, балки ЖЧда Испания ва Англия билан тенгма-тенг ўйнадик. Қачон Ўзбекистонга ташриф буюрадиган мутахассислар бу ерда футбол борлигини англаб етишади, қачон? "Манчестер Сити" бельгиялик Компанининг ўрнига неча йилдан бери кучли ҳимоячи топа олмайди, мана Гвардиола бу масалага ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов билан ечим беришни истаяпти. Унутманг, Ўзбекистонда болалар футболи бор! Ҳусановни 17 ёшгача Ўзбекистон тайёрлади, Ўзбекистон чемпионатлари уни тоблади.


Ҳозир ҳамма лойиҳалар академияларга мослашаётган бир пайтда, академия директорларини келаётган хавфдан огоҳлантираман. Инсон жиҳатидан ҳеч қайсингизга хусуматим йўқ. Шу йилдан эътиборан 13 ёшли энг яхши ўйинчиларингиз энди марказлашган академия ихтиёрига ўтади. Шу кунгача Сизлар қандан қилиб спорт мактабларидан футболчиларни олиб қўйган бўлсангиз (айримлари тўғри йўл билан олади), энди Сизнинг академиянгиздан марказга олиб қўйишади. Табиийки, улар Сиздаги терма жамоа аъзоларини  марказга йиғадилар. Маоши "нодбавка" устида қурилган тизимга кўра энди Сизда терма жамоа футболчиси бўлмайди. Марказий академияга қаршилигим йўқ, бу ёмон лойиҳа эмас, аммо бу бошқа катта мавзу. Сизлар кейинчалик ҳам яхши савияда жамоа бўлиб қолишингиз учун ўз ҳудудингизда маҳаллий ассоциация билан биргаликда марказлашган лигаларни йўлга қўйишингиз керак. Ҳозир Сизнинг фойдангизга ишлайдиган қарорлар, эртага Сизга қарши бўлади ва ундан кейин вилоят футболини қайта оёққа турғазиш қийин бўлади. Бу ерда бир кун келиб ҳудуддаги Суперлига ва ПРО Лига жамоаларнинг миядаги плюс минуслари ишлаб кетиб ўз мактабларига эътибор беришни бошлаган кундан билинг-ки, Сизларга бола келмайди. Чунки уларнинг юқори иккита лигада жамоалари бор, бу катта устунлик. 


Юқорида 14 та академия ичида Тошкентдан ташқари фақат Наманганни ишини қониқарли баҳолаш мумкин. Нима учун, биласизми? Чунки Наманганда бир неча йиллардан бери вилоят чемпионати ўтказилиб келиняпти. Бунинг натижасида Наманган ФА доимий ўйин амалиётига эга. ЎФА Кубогида асосий таркиби ўйнаса, захираси ички чемпионатда. Шунинг учун улар бошқаларга қараганда финалга қадар етиб кела олдилар. Четдан келадиган мутахассис ҳеч қачон бизнинг савиямизга тўғри баҳо бера олмайди, агар-ки у барча вилоятларни яхшилаб ўрганмаса, бизнинг иқтисодиётимизни тушунмаса, бизнинг асл манбаларимиз билан танишмаса. Ҳар бир вилоят чемпионати тизими шаклланади, кейин ҳудудий академиялар кучаяди. Чунки улар ҳозир футболчиларни танлаб эмас, келганлар ичидан мажбуран оляптилар. Қачон вилоятларда кичик ёш тоифалари учун мусобақалар бўлади, шунда академияларга яхши савиядаги ўйинчилар келади.



Бизда ЎФАда бўлгани каби вилоятларда ҳам футбол иккига бўлинган, ассоциация ва академия. Аксар вилоятларда улар бир-бирини тан олмайди. ЎФАни ўзида шу ҳолатни кузатганимиздан кейин, вилоятлардан нимани ҳам талаб қилардик? Бу мақоланинг ичида қалампир ҳам бор, туз ва шакар ҳам. Энди чидайсиз, мен осмондан эмас, ўзларингиз қилган ишлардан келиб чиқиб фактлар асосида ёзяпман. Менга Гини вилоятма-вилоят юриб, ҳудудлар билан танишиб, академияларда 10 кунлаб яшаб чиқади дейишганди? Қаердадир уни 10 кун эмас, 2 кун қолгани ҳақида хабар ўқидингизми? Ўқиган бўлсангиз, ташлаб қўясиз. 


Ўша гап, бировдан қўрқадиган бўлсам, саҳнага чиқмасдим. Болалар футболида исботлаганим кўп ва қилишим керак бўлган ишлар бисёр эканлигини ҳам биламан. Аммо аниқ-ки, бу каби лойиҳалар билан вақт ўтказиб юрган кишилардан кейинчалик ҳам яхши лойиҳаларни кутиб бўлмайди.


Мақола сўнггида АВАЗ Максумовга мурожаатим бор! АВАЗ "ока", хат чиқаришдан аввал илтимос, иловага бир кўз ташлаб қўйинг! Атрофингизда бир эмас, ўнлаб болалар футболини яхши тушунадиган мутахассислар бор, уларга маслаҳат солинг. Шунда бу каби хатларни чиқаришга балки "пауза" берарсиз?


Шунча нарсани билар экансан, ўзига айтсанг бўлмайдими? Ёки ЎФАда ишлайдиганлар, ўзимизга айтсанг бўлмайдими деманг! Айтиб, гапириб, каналимда ёзиб чарчадим! 


Эртага ZOOMда йиғилиш экан. Эртага "NO" ёки "YES" ни кўтаришдан аввал мақолани иккинчи маротаба ўқиб чиқинг!

Rating: +3   

Comments

+3   
17 jan 19:31:23
Nadirkhuja Yu
Reply to comment by dessi anvar
бошим оғриб қолди ўқиб чиққунча нима бўлопти , безовта болалар дедими , 1100 км дедими , қишки чиллада ҳам гоҳ гоҳ қўзғаб туради , бир мулла топиб ўқитвориш керак , муллани ҳам псехбольница обориб ташаш керак
Сенга биров укигин дедими. Аклинг етмаганки, тушунмагансан.
+2   
17 jan 20:20:40
Nadirkhuja Yu
Reply to comment by Баходиржон 1912
Нодирхўжа Ишларга омад ука, ўқиб чиқдим калам ачиб қолди бу мурожаати видио мурожат қилиб чиқаринг ўзис тушўнтириб ҳамма тушинадигон тилда гапириб.хар холда болалар учун ишлаяпсизку.омад.
Рахмат. Видео килсам негативлар купаяди тушунмайдиганлар орасида. Максади бу маколани УФА дагилар укиса булди.
+1   
17 jan 19:49:41
Абдулазиз Кодиров
Койил лекин аник бу нарса бир икки кундан ортик уйлаб фикрлаб ёзилган нарса,болалар учун куйикиб ёзаяпти тогри фикрлаяпти.....
Лекин бу нарсага бирлашиб характ килиш керак
Келажак ёшларни кулида .
   
17 jan 23:56:45
Фергана uzb
Рахмат Нодирхўжа ака, сизга ўхшаган жонкуяр инсонлар кўпайсин, жонкуяр инсонлар кўпайса бизни қишлоқларда хам стадионлар бўлармиди, болалар кўчада тош йўлларда футбол ўйнашади бечоралар, стадионга хеч бўлмаса 15 сотих жой беринглар деб ёзишди хеч ким эшитмади
   
17 jan 22:57:18
SmOok
Ўзи аслида бу фикрларни футболни тепасида ўтирганлар ўйлаши керак, лекин улар ўз "кресло"сини ўйлашдан бошқа нарсага мияси ишламайдиган бўлиб қолган. Раҳмат Нодирхўжа бу фикрларни бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритиш керак.
   
17 jan 22:12:52
АбдуРахим *
Reply to comment by Nadirkhuja Yu
Рахмат. Видео килсам негативлар купаяди тушунмайдиганлар орасида. Максади бу маколани УФА дагилар укиса булди.
Савол туғилади бу мақолани ЎФАдагилар ўқирмикан?
   
17 jan 22:01:50
FK Navba-FK Real
Нодирхужа макола учун катта рахмат. Канийди юкоридаги мутасаддилар хам сиз каби болалар футболи учун жон куйдиришса эди. Факат академиялар уртасида эмас, футбол мактаблари уртасида хам УФА биринчилиги утказиш керак. Канча канча иктидорли болалар футбол мактабларида шугулланишяпти. Уларни кузга куринишлари, руёбга чикариш учун Республика микёсидаги мусобакаларни купайтириш керак.
   
17 jan 20:39:33
Баходиржон 1912
Reply to comment by Nadirkhuja Yu
Рахмат. Видео килсам негативлар купаяди тушунмайдиганлар орасида. Максади бу маколани УФА дагилар укиса булди.
Омад хўжам.
   
17 jan 20:36:17
Bu shunchaki o'yin
MTJ uchun Paxtakorni, OTJ uchun Olimpikni markaz qildinglar. Endi esa bunaqa. Bo'ldida endi. Futbolni tinch qo'yinglar
   
17 jan 19:46:30
Zohidjon Usarov
Жуда тугри фактлар ёзилган хамма сохада шу жумладан футболда хам коррупция илдиз отиб булган.
   
17 jan 19:36:23
Баходиржон 1912
Нодирхўжа Ишларга омад ука, ўқиб чиқдим калам ачиб қолди бу мурожаати видио мурожат қилиб чиқаринг ўзис тушўнтириб ҳамма тушинадигон тилда гапириб.хар холда болалар учун ишлаяпсизку.омад.
-2   
17 jan 19:13:31
dessi anvar
бошим оғриб қолди ўқиб чиққунча нима бўлопти , безовта болалар дедими , 1100 км дедими , қишки чиллада ҳам гоҳ гоҳ қўзғаб туради , бир мулла топиб ўқитвориш керак , муллани ҳам псехбольница обориб ташаш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика