Latest news

19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими  4 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  1 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  11 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0

ЎФА ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлди News

ЎФА ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлди

Навоий вилояти Футбол маҳорати мактаби, шунингдек, Навоий олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти, уларнинг иш-режалари билан ҳам танишиб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎФА ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, мутахассислар вилоятларда бўлиб, болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлди. Вилоятнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-жараёни, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани, футбол майдонлари ҳолати атрофлича ўрганилди.

Навоий вилояти Футбол маҳорати мактаби, шунингдек, Навоий олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти, уларнинг иш-режалари билан ҳам танишиб чиқилди.

Шунингдек, “Қизилқум” футбол клубининг стадиони, клубнинг янги мавсумга тайёргарлиги, Навоий вилояти футбол ассоциациясининг 2020 йил учун мусобақалар тақвими, иш-режалари ўрганилди.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика