Latest news

10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  10 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  54 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  8 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  10 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди News

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди

ЎФА қошида ташкил қилинган янги "Футболни ривожлантириш" бошқармасининг асосий вазифаси, ҳудудлардаги болалар футболини оёққа турғазиш ва уларни профессионал ишлашлари борасида чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Шунинг учун бўлим аввало ҳудудлардаги болалар футболига яратилган шароитлар ва у ердаги федерацияларни ишлари билан яқиндан танишиб чиқиши лозим эди. Дастлабки қадам водийга ташланганидан хабарингиз бор, куни кеча бўлим вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб у ердаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган маҳаллий федерация болалар футболи учун турнирларни ҳудудий қисмларда ўтказадиган бўлдилар. Урганч ва унинг атрофидаги жамоаларнинг кўплиги у ерда қийинчиликсиз иш бошлаш имкониятини беради. Қолаверса, спорт қўмитаси вакиллари ҳам Президент фармонини бажариш бўйича маҳаллий федерацияга ёрдам беришларини айтиб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикасидаги асосий муаммолардан бири ҳудудларни БЎСМлар билан чекланаётганлиги бу эса рақобат учун кам. Шунинг учун бу ерда сентябрь ойида олий таълим вазирлиги билан тузилган меморандум асосида мактаблар ўртасида биринчиликни йўлга қўйиш борасида бир тўхтамга келинди. Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикасида болалар клублари сонини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқиши борасида келишиб олинди.

Футболни ривожлантириш бошқармасининг кейинги сафари 8-10 май кунлари Навои ва Бухоро вилоятларига амалга оширилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика