Latest news

15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  1 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  1 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  21 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Жиззахда бўлишди News

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Жиззахда бўлишди

Ўзбекистонда футболни энг дастлабки бўғини — болалар футболидан бошлаб ислоҳ қилишни мақсад қилган ЎФА Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини ичидан ўрганишни мақсад қилган.

Шу муносабат билан ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармасида янги ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда гуруҳ вакиллари ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан айни пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва водийда бўлиб қайтдилар. 9 май куни ишчи гуруҳ Жиззахда бўлди.

Қувонарлиси шундаки, Жиззахда 2003-2006 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида вилоят биринчилиги старт олиши арафасида. Аслида ЎФАнинг мақсади ҳам шундай, барча вилоятларда ўз чемпионатларини ишга тушириш. Бошқарма аъзолари Жиззах, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида бўлдилар.

Вилоятда футбол клублари асосан БЎСМлар орқали шаклланади. Табиийки, бу туманлардаги болаларни эҳтиёжини қондира олмайди. Шунинг учун сентябрь ойидан эътиборан барча ҳудудлардаги мактабларнинг терма жамоалари шакллантирилади ва вилоят футбол федерацияси томонидан назоратга олинади. Шу йўл орқали ЎФА Жиззахнинг чекка қишлоқларидан ҳам чиқадиган истеъдодларни пайқаш имкониятига эга бўлади.

Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари 10 май куни Самарқандда бўлсалар, 11 майда Қашқадарё вилоятининг туманлари билан яқиндан танишадилар.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика