Latest news

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  2 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

ЎФА болалар-ўсмирлар ва оммавий футбол бўйича Туркия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда. Делегация "Галатасарой" академиясида бўлди News

ЎФА болалар-ўсмирлар ва оммавий футбол бўйича Туркия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда. Делегация "Галатасарой" академиясида бўлди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Республикадаги футбол маҳорат мактаблари директорлари учун болалар-ўсмирлар футболи йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни мамлакатимизда татбиқ қилиш мақсадида Туркияда “мастер-класс” тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Дастлаб делегация вакиллари Туркияда ўз нуфузига эга “Олтинўрда” базасидаги футбол инфратузилмаси билан танишдилар. Кейинги кун давомида делегация вакиллари Туркиядаги оммавий футболи тизимини ўргандилар.

Бу борада “Олтинўрда” академиясининг масъуллари делегация вакилларига ушбу йўналиш ҳақида тўлиқ ахборот бериб ўтдилар. Қайд этилишича, жамоанинг Туркия бўйлаб 250 га яқин филиаллари мавжуд бўлиб, бу ерга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Филиаллар 12 ёшгача болаларни ўзлари шуғуллантириб, кейин бош академияга юборадилар. Ҳар йили 2000 нафарга яқин боладан энг яхши 20 нафар футболчи бош академияга ўтади.

Ташриф давомида Туркиядаги оммавий футбол тизими бўйича семинар ташкил қилинди. Унда таъкидланишича, “Галатасарой”, “Фенербахче” ва “Бешиктош” каби академияларда 1000 га яқин бўлимлар фаолият олиб боради ва уларнинг ҳар бирида ўртача 100 нафардан бола тарбия топади.

Ўзбекистонлик мутахассислар ўрганишлар асносида “Галатасарой U-19” ва “Анқараспор U-19” жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб бордилар.

Шундан кейин делегация вакиллари “Галатасарой” футбол клуби ва академиясининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Вакилларимизга Туркия академияси директори Орхан Атик ҳамроҳлик қилиб, ўз жамоасидаги мавжуд шароитлар ҳақида маълумот бериб борди. Ташриф давомида академия инфратузилмаси, машғулотлари, селекция тизими ва футболчиларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.

“Галатасарой” академияси Истанбулда энг катта ҳудудга эга мактаб эканлиги, у асосий жамоа билан бир ҳудудда жойлашгани ҳақида маълумот берилди.

Шундан кейин делегация Башакшеҳир туманидаги оммавий футбол билан танишдилар. Эртага мутахассисларимиз Истанбул лигаси борасидаги семинарда иштирок этишлари режалаштирилган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика