Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан News

ЎФА: 2018 йил Осиё чемпиони бўлган Ҳусниддин Ғофуров аслида 1995 йилда туғилган ва ҳақиқий исми Анваржон экан

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғли иши бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон футболчилари уюшмасининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига юборган хатига мувофиқ футболчи – Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси бўйича ҳужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилган.

Қўмита йиғилишида футболчи Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг вакили сифатида Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси К.Мурзоев футболчи ҳақиқатда ҳам бундан бир неча йиллар аввал, айрим ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўзининг маълумотларини, аниқроғи паспортдаги исми ва фамилиясини укаси – Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли номига расмийлаштиргани ва айнан ушбу исм ва фамилия остида фаолиятини давом эттирганини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Бувайда туман судининг 2020 йил 3 март кунидаги ҳукмига кўра Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлини укаси Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли билан бир-бирларининг шахсий маълумотлари ва исм-фамилияларини алмаштирган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспортлари белгиланган тартибда йўқ қилиниб, уларнинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилиялари бўйича фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиши таъминланган.

Қўмита ушбу вазиятни ўрганиш давомида, футболчи ҳақиқатда ҳам бунга ўзи истамаган ҳолда ўша вақт фаолиятини бошлаган мураббийлари ва ота-онаси қистови билан розилик берган деган хулосага келди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси футболчини ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ҳужжатларини укасининг шахсий маълумотлари асосида расмийлаштиргани, бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилаётгани, унинг футболдаги иқтидор ва қобилиятини инобатга олган ҳолда унинг ўзига тегишли шахсий маълумотлари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни ҳамда Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига ҳавола этишни лозим топди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига унинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси асосида расмийлаштирилган фуқаролик паспорти бўйича имзоланган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, мазкур қарор нусхаси Ғофуров Анваржон Ҳусанбой ўғлига нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилиши белгиланди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

Маълумот учун, Анваржон Ғофуров бу йил "Нефтчи" сафида 1995 йил сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу футболчи 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида 1997 йилги футболчи бўлиб иштирок этган ва якунда Осиё чемпиони бўлганди. 


Rating: -56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика