Latest news

19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  33 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман" News

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман"

Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тожикистон U-23 билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур учрашувда термамизнинг қўли баланд келди. Ўйин ниҳоясига етгач, "Ордабаси"да муваффақиятли тўп тепаётган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Олдин ҳам Тожикистонга қарши ўйнаганмиз, яхши шаклланган жамоа. Осиё Кубоги олдидан охирги ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. 

Жамоамиз футболчилари энди йиғилишди. Ушбу ўйин бир-биримизни яхши тушуниб олишимиз учун ташкил қилинганди. Мақсадимиз жиддий, Аллоҳ насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Оёғингиз лат егандай туюлди, жароҳат олмадингизми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Оёғимни озроқ шикастлаб олдим, холос. 

- "Ордабаси"даги фаолиятингиз жуда яхши кечяпти. Бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмадими?

- Аллоҳга беҳисоб шукр, "Ордабаси"даги фолиятим яхши кечмоқда. У ерда ижара асосида ўйнаяпман. Ҳали "Металлург" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман. Бунга астойдил ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва у 20:30 да бошланиши режалаштирилган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика