Latest news

21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  1 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  9 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз" News

Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг дастлабки турида ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди (2:2).

Дарвозаларга 4 та гол урилган учрашувда "қалдирғочлар" сафида энг яхши футболчи бўлган Одил Ҳамробеков ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мавсумнинг биринчи тури учун қизиқарли ўйин бўлди деб ўйлайман. Ўйин темпи, руҳи, голлар мухлисларни зериктириб қўйгани йўқ. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ҳисобда олдинда боришимизга қарамай ўйинни ташлаб юбормадик. Натижа ўйинга яраша кўриниш олди",- дейди Одил Ҳамробеков. 

- "Бунёдкор" учрашувнинг барча қисмларида барқарор ўйин кўрсатди. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ?

-Стартда бир хил темпни ушлаш қийин албатта. Лекин Туркиядаги йиғинларда жисмоний ҳолатимизга кўпроқ эътибор бердик ва шунинг эвазига бу ўйинда икки таймда ритмни ушлай олдик.

- Кучли рақиб фонида "қалдирғочлар" яхши ўйин кўрсатди ва устунлик қилди. Жамоа турнир жадвалида қайси ўринларни эгаллайди?

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Чемпионат якунига етганидан сўнг кузда жадвалга қараймиз. Имкон қадар юқори ўринларга курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика