Latest news

18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  0 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  7 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  8 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  7 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  9 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  9 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  1 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3

Odil Cup-2016. Учинчи куннинг биринчи ярмидан репортаж News

Odil Cup-2016. Учинчи куннинг биринчи ярмидан репортаж

Tags :  Odil Cup-2016
Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Odil Cup-2016 болалар футбол фестивали бўлиб ўтяпти.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан реклама шартномаси имзолаган “ImkonPlyus” компанияси бош ҳомийлигида ташкил этилган футбол турнирида 8та жамоа иштирок этмоқда. Бугун куннинг биринчи ярмида 2004 йилда туғилган футболчилар охирги тур учрашувларини ўтказишди.

Наманган вилоят футбол федерациясига қарашли "Умид" стадионида бўлиб ўтган ўйинларда Наманганнинг "Баркамол" жамоаси Фарғонанинг "Истиқлол" тарбияланувчиларига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.



Кейинги учрашувда эса "Навбаҳор-Умид" ўз рақиби "Азия"ни 3:2 ҳисоби билан мағлуб этди. Одатга кўра, иккала учрашув якунида ҳар бир жамоадан энг яхши футболчилар аниқланди ҳамда уларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Бугун тушдан сўнг 2002 йилда туғилган футболчилар ҳам охирги тур баҳсларини ўтказишади. Шундан сўнг Odil Cup-2016 мусобақасининг якуний ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Odil Cup-2016. Учинчи кун ўйинлари (2004 й.)

"Баркамол" (Наманган) - "Истиқлол" (Фарғона) 4:2
Голлар:
Умаров (2), Жамолиддинов (2) - Зоиров, Мамадалиев.

"Навбаҳор-Умид" (Наманган) - "Азия" (Андижон) 3:2
Голлар:
Жўрабоев (2), Исоқжонов - Жалолов (2).


Жасур Асланов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика