Latest news

09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  1 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  5 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  15 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8

Odil Cup-2016. Турнирнинг топ-5 футболчиси News

Odil Cup-2016. Турнирнинг топ-5 футболчиси

Tags :  Odil Cup-2016
3-5 июнь кунлари Наманганда Odil Cup-2016 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада ўзини кўрсатган энг кучли 5 футболчини санаб ўтамиз.

НАБИЕВ АБДУҲАМИД ("Истиқлол", Фарғона)


"Истиқлол" жамоаси Odil Cup-2016 турнирида битта ғалаба қозонган бўлсада, жамоа дарвозабони Набиев Абдуҳамид жамоадошлари айбини жуда кўп маротаба ювишга муваффақ бўлди. Унинг сейвлари турнир учрашувларини томоша қилишган келган мухлисларни ҳайратлантирди. Зарбаларни қайтармай, ушлаб олиши ҳам унинг келажакда кучли дарвозабон бўлишини исботлайди. Ўзбекистонлик скаутларга уни кўпроқ кузатишни маслаҳат берган бўлар эдик.


АҲМАДЖОНОВ АЪЗАМЖОН ("Истиқлол", Фарғона)

Суратда ўнг тарафда


Аҳмаджонов Аъзамжон "Истиқлол" футболчиларини тергаб турувчи ҳақиқий сардор эканлигига гувоҳ бўлдик. Ҳимоядаги ишончли ўйини, иккинчи қаватдаги ҳаракатлари, жамоадошларини керакли пайтда руҳлантириб туриши менга Паоло Мальдинини эслатиб юборди. Ушбу Аъзамжон келажакда терма жаомамизнинг асосий футболчиларидан бири бўлишига умид қиламиз.


УМАРОВ АРСЛОНБЕК ("Баркамол", Наманган)

Суратда ўртада


Умаров Арслонбек "Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардга ўхшаб кетади. Унинг ҳаракатларини кузатсангиз, Арслонбекнинг ўзига бўлган ишончи қанчалик юқори эканлигини билиб оласиз. Умаров тўпни қувиб, кучини бекор сарфлайдиган болалар каби ўйнамайди. Унинг ҳар бир ҳаракати ўйланган ва рақибни алдашда иккиланмайди. Йигитчада иқтидор тўлиб тошмоқда, аммо у келажакда йўқолиб қолмайди деган умиддамиз.


ЮСУФЖОНОВ ҒАНИШЕР ("Навбаҳор", Наманган)


Ғанишернинг рақамига эътибор бериб, у кимга ўхшашни истаётганини билиш қийин эмас. "Навбаҳор" келажаги ҳисобланаётган Юсуфжонов ўзининг майда қадамлари билан ҳар қандай рақибни бир ҳаракатда алдаб кетиши мумкин. Агар у меҳнат қилишда ва маҳоратини оширишда давом этса, тез орада бизда ҳам "янги Месси" пайдо бўлиши мумкин.


МАЪРУФЖОНОВ АБДУЛБОРИЙ ("Азия", Андижон)


Маъруфжонов Абдулборий. Турнирни кузатган кўплаб мухлислар унинг ўйинига ошиқ бўлганлиги аниқ. Абдулборийни ҳаракатларини кўриб уни Неймарга ўхшатасиз. Бир вазиятни сизларга сўзлаб бермасликнинг иложи йўқ: Маъруфжонов чап қанотдан ҳужумга ўтди ва олдидаги рақиби қаршисида тўхтади. Неймардек ўнг оёғини кўтариб олган Абдулборий рақибининг ҳамла қилишини кутди ва бу содир бўлди. Андижонлик ўша заҳотиёқ тўпни бошқа тарафга бурди ва бир ҳаракатда таъқибчисидан қутилди. Буни минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши. Абдулборий қаерда бўлмасин, ўз маҳоратини чарҳлашда давом этиб, жаҳон футболининг юлдузига айланади деб умид қиламиз.

Биз Odil Cup-2016 турнирида водийнинг бор-йўғи 8 жамоасини йиғдик. Ўзбекистонда юзлаб балки минглаб бундай жамоалар ва иқтидорларни учратиш мумкин.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика