Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  19 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган? News

Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган?

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, бугунги кунда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида меҳмон бўлди.

Нодирхўжа Юлдашев, Миркомил Мусаев ва Алишер Узоқов муаллифлигидаги кўрсатув тобора оммалашиб, қисқа фурсатда футболга оид подкастлар ичида ўз ўрнига эга бўлиб олди. "90minutuz" бу гал мухлислар талаб ва истакларига биноан яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедовни меҳмонга чақирди ва бир қатор саволларга жавоб топди. 

Хусусан, Аҳмедов "Пахтакор"даги маоши қанча бўлганини маълум қилди:

"2010 йил "Пахтакор"дан "Анжи"га кетишдан аввал қанча маош олардим? 1500-2000 доллар атрофида". 

Бунга жавобан Нодирхўжа Юлдашев шу кеча-кундузда оддий клубда захира футболчиси ҳам 1500 долларга ўйнамаётганини очиқлади. Унинг айтишича, ҳатто бюджети кам клублар сирасига кирадиган "Шўртан", "Машъал" каби жамоалар футболчилари 30-40 млн сўм пул олмоқда.  

"Биласизми, биринчи навбатда, бу футбол бизнес деб қаралаётгани билан боғлиқ. Футболда катта пул айланади. Бу ҳолатга мураббийлар ва кучли 4 ёки 5 ликка кириш ёки чемпионликни талаб қиладиган бошлиқлар сабабчи бўляпти. Шундан сўнг мураббийлар тажрибали футболчиларни таркибга жалб қилади ва янги ўсиб келаётган ёшлар бир четда қолиб кетаверади. Номи бор футболчилар Ўзбекистон бўйича айланиб юраверади. Ўша 10 минг долларга ўйнайдиган футболчининг ишини эътибордан четда қолаётган ёш ўйинчи ҳам ундан яхшироқ бажариши мумкин, аммо унга ишонч билдирилмайди. Имкон берилса-ю, ёш футболчи мунтазам яхши ўйнай олмаса, мураббий раҳбарият томонидан жазоланади. Ҳамма ўз ўрнидан қўрқади. Шунинг учун 20-25 нафар футболчи маълум сумма эвазига юртимиз бўйлаб тўп тепиб юради", – деди Аҳмедов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика